Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


28/Сентябрь/2021   Сайлов - 2021

Ҳинд нашри Янги Ўзбекистон замонавий ташқи сиёсатининг халқаро-ҳуқуқий асослари тўғрисида


ДЕҲЛИ, 28 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ҳиндистонда чоп этиладиган ҳафталик сиёсий-таҳлилий нашрларидан бири - “Political Events” журнали саҳифасида “Янги Ўзбекистон замонавий ташқи сиёсатининг халқаро-ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда” сарлавҳали мақола босилиб чиқди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси бошлиғи Комил Рашидов қаламига мансуб ушбу мақолага мазкур журналнинг бош муҳаррири Муҳаммад Исмаил Хон сўзбоши ёзган.

Мақола Ўзбекистоннинг кўплаб давлатлар билан икки томонлама халқаро шартномалари, шунингдек, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг универсал конвенциялари ратификациялари Олий Мажлис ва Президент қарорлари асосида ҳаётга тадбиқ этилаётгани ҳақидаги маълумотлар билан бошланган.

Унда, жумладан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида давлат томонидан яқин ва узоқ хорижий давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлар билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган ташқи сиёсий фаолият дунё ҳамжамияти томонидан алоҳида эътироф этилиб, халқаро майдонда Ўзбекистон томонидан билдирилган ташаббуслар қўллаб-қувватланаётгани қаламга олинган. “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган минтақавий ва глобал муаммолар ечими бўйича халқаро ташаббуслар асосида БМТ Бош Ассамблеясининг 4 та махсус резолюцияси қабул қилинди”, - деб ёзади муаллиф.

Мақолада Ўзбекистон Республикасининг шартномавий-ҳуқуқий базасини 4 минг 200 дан ортиқ ҳужжат ташкил этиб, улардан 500 га яқини универсал ва минтақавий характерга эга бўлган кўп томонлама халқаро шартномалардан иборат эканлиги, 3 минг 700 дан ортиғи эса икки томонлама халқаро ҳужжатлар ҳисобланиши ҳам журналхонларнинг эътиборига ҳавола қилинган.

Шунингдек, нашр сўнгги беш йил давомида Ўзбекистоннинг хорижий ҳамкорлар билан 781 та халқаро ҳужжатни имзолаганига, Ўзбекистоннинг 26 та универсал халқаро шартномаларнинг аъзосига айланганига ҳам эътибор қаратган. Унда “ушбу халқаро шартномалар асосан инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш, савдо-иқтисодий, ҳарбий-техникавий, молиявий, маданий-гуманитар, илмий-техникавий ҳамкорлик, солиқ, меҳнат, транспорт, энергетика, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, жиноятчиликка қарши курашиш каби соҳаларга тааллуқли” эканлиги қайд этилган.

Юқоридагилар билан бирга, ўтган давр мобайнида “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ амалга оширилган ишлар, мамлакатимизнинг бу борадаги янги ташқи сиёсий фаолияти шароитида халқаро шартномаларни тузиш ва имзолашни режалаштириш бўйича ҳамда кучга кирган халқаро шартномаларни бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумати томонидан тасдиқланган “Йўл хариталари”ни қабул қилиш амалиёти кенг тадбиқ этилгани ҳақидаги маълумотлар ҳам атрофлича қаламга олинган.

Муаллиф Ўзбекистоннинг халқаро институтлар доирасида қабул қилинган транспорт ва логистика, интеллектуал мулк ҳуқуқи, меҳнат ҳуқуқи, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, маданият соҳаларида универсал ва минтақавий аҳамиятдаги кўп томонлама халқаро шартномаларнинг иштирокчисига айланганига тўхталар экан, Иқлим ўзгариши бўйича Париж битими, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Муаллифлик ҳуқуқи бўйича конвенцияси, Халқаро меҳнат ташкилотининг Халқаро меҳнат нормалари қўлланилишига кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисидаги 144-сонли конвенцияси, Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенцияси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенция, ЮНЕСКОнинг Маданий ифодаларининг турли хил шаклларини муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги конвенцияси, Вақтинча олиб кириш тўғрисидаги Истанбул конвенцияси, Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция каби муҳим шартномалар шулар жумласига киришини ҳам маълум қилган.

Мавзуга оид

Флоренция шаҳрида бўлиб турган юртдошлар...

Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган 16-сайлов участкасида муддати...

Ўзбекистонда Президент сайлови кампанияс...

Германиянинг «Berliner Telegraph» нашрида «Ўзбекистон Президенти сайлови бўйича сайлов кам...

Эркин ва адолатли сайлов – демократиянин...

«Даврийлик тамойилига амал қилган ҳолда вақти-вақти билан сохталаштирилмаган, эркин ва ад...

Сўнгги янгиликлар