Uz / Ўз Ru En

Toshkent

29/Октабрь/2020   Иқтисодиёт

«Ҳиндистон-Марказий Осиё» ишбилармонлар кенгаши йиғилишида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди


ТОШКЕНТ, 28 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Ҳиндистон савдо-саноат палаталари федерацияси (FICCI) ҳамкорлигида «Ҳиндистон-Марказий Осиё» ишбилармонлар кенгаши йиғилиши онлайн шаклда бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов, FICCI президенти Сангетта Реддий, икки мамлакат савдо-саноат палаталари вакиллари иштирок этди.

A.Икромов сўнгги йилларда Ҳиндистон-Марказий Осиё ишбилармонлар кенгашига аъзо мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашганини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон томонидан ташкил этилган миллий тадбиркорлик палаталари ва ишбилармонлар кенгашлари билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда.

С.Реддий FICCI томонидан ишбилармон доираларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, чет эл ишбилармон доиралари, халқаро бизнес ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар билан таништирди.

Томонлар,аъзо давлатлар ўртасида савдо-сотиқни ривожлантириш йўлидаги турли тўсиқларни камайтириш, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш зарурлигини таъкидлади.

Онлайн-учрашувда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, бизнес юритиш учун қулай шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Ишбилармонлар кенгаши доирасида савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари хусусида фикр алмашилди. Жумладан, мамлакатлар ўртасидаги шериклик муносабатларини ривожлантириш бўйича таклифлар билдирилди.

Мавзуга оид

«Ravon» ва «Сhevrolet» Қозоғистонда энг ...

"UzAuto Motors" Қозоғистон автомобиль бозоридаги мавқеини мустаҳкамлашда давом этмоқда....

Ўзбекистонда энергия самарадорлигини янг...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш...

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривож...

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқ...

Сўнгги янгиликлар