Uz / Ўз Ru En

Toshkent

18/Апрель/2020   COVID-19

Ҳиндистон ҳукумати тиббиёт ходимлари учун бепул онлайн ўқув курсларини ўтказади


ТОШКЕНТ, 18 апрель. /«Дунё» АА/. Ҳиндистон ҳукумати  CОVID-19 қарши курашда барча давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда. Жумладан, Ҳиндистон ҳукумати Ҳиндистон техник иқтисодий ҳамкорлик дастури (ITEC) доирасида CОVID-19 пандемиясига қарши курашаётган мамлакатларининг тиббиёт ходимлари ва мутахассислари учун  бепул онлайн ўқув курсларини ташкил қилаяпти, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ҳиндистоннинг Тошкентдаги элчихонаси манбасига асосланиб.

Мазкур онлайн ўқув-курсларида Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этиши мумкин. Веб-семинар Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлигининг e-ITEC портали орқали жорий йил 27 апрелдан 6 майгача ҳар куни соат 15.00 да тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Ўқув-курсларида иштирок этишни хохлаган тиббиёт ходимлари қуйидаги веб-сайт орқали рўйхатдан ўтишлари керак:

https://www.itecgoi.in/applicant_getCountry_e-ITEC.php?salt3=9939d0095f2020-2021&salt=51f82bf6123441&salt2=b2624927a726).

 

Ҳиндистоннинг Тошкентдаги элчихонаси Матбуот хизмати

билан ҳамкорликда тайёрланди

 

Мавзуга оид

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан с...

Ўзбекистонда 7 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар с...

Коронавирус карантини - инсониятни бошқа...

Коронавирус карантини - инсониятни бошқариш ўйини эмас!...

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш дара...

Кеча, 20 август куни Ўзбекистонда 581 кишида коронавирус қайд этилди...

Сўнгги янгиликлар