Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Октабрь/2022   Иқтисодиёт

Ҳиндистон Экспорт ташкилотлари федерацияси раҳбарияти бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди

ДЕҲЛИ, 1 октябрь. «Дунё» АА/. Ҳиндистон Экспорт ташкилотлари федерацияси раҳбарияти бошчилигидаги делегация амалий сафар билан  Ўзбекистонда бўлиб турибди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Ҳиндистон Экспорт ташкилотлари федерацияси - FIEO 1965 йилда ушбу мамлакатнинг Савдо ва саноат вазирлиги томонидан ташкил этилган бўлиб, ўз таркибида 34 мингдан зиёд турли даражадаги (трансмиллий, ўрта ва кичик) бизнес компанияларни бирлаштирган.

Мамлакатимизга келган ҳинд делегацияси таркибидан соғлиқни сақлаш, фармацевтика, информацион технологиялар, енгил саноат ва тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, ҳунармандчилик, косметика, қурилиш, электротехника саноати соҳаларига алоқадор бўлган 50 дан ортиқ етакчи компаниялар вакиллари ўрин олган.

Икки давлат бизнес доиралари вакиллари ўртасида саноат кооперациясини йўлга қўйиш, шунингдек, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан аниқ келишувларга эришиш мақсадида Ўзбекистон Экспортчилар уюшмаси билан ҳамкорликда ҳинд делегацияси учун пойтахтимизнинг «Ёшлар ижод саройи»да Ҳиндистон Халқаро савдо кўргазмаси – India International Trade Expo ташкил этилди.

3 октябргача давом этадиган сафар давомида ҳинд делегацияси  Ўзбекистон Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги, Экспортни рағбатлантириш агентлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат», «Ўзэлтехсаноати» уюшмалари мутасаддилари,  тегишли компаниялар ҳамда Самарқанд ва Бухоро вилоятлари тадбиркорлари билан учрашувлар ўтказиши режалаштирган.

 

Мавзуга оид

Бекободда Ўзбекистон ва Тожикистон ишби...

Бугун Ўзбекистон ва Тожикистон ишбилармонлари ўртасида бизнес-форум ташкил этилди...

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмг...

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларин...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва ...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С....

Сўнгги янгиликлар