Uz / Ўз Ru En

Toshkent

09/Январь/2021   Илм-фан

Ҳиндистон Элчиси Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институтига борди


ТОШКЕНТ, 9 январь. /«Дунё» АА/. Ҳиндистоннинг элчиси  Маниш Прабҳат Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институтига борди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири институт маълумотига асосланиб.

Тарих институти директори Азамат Зиё элчи Маниш Прабҳат билан институт ва Ҳиндистоннинг илмий муассасалари, кутубхоналари, архивлари, тил ўқитиш дастурлари, мутахассислар алмашинуви каби масалаларни муҳокама қилди.

Суҳбатда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ўртасида 11 декабрь куни бўлиб ўтган видео-анжуманда бошқа соҳалар қаторида илм-фан, таълим, маданият йўналишларида ҳам икки томонлама ҳамкорликни кучайтиришга урғу берилгани эътироф этилди.

Институт раҳбари, фаолиятга оид ўзгаришлар, ўзбек ва ҳинд халқлари тарихи ҳамда маданиятининг муштарак жиҳатлари ҳақида сўзлаб, Ўзбекистон тарихи акс этган хорижий манбаларни тадқиқ этиш, хитой, ҳинд, урду, араб, форс, юнон, лотин тилларини биладиган мутахассислар тайёрлаш бугунги кунда институт ва тарих фани олдида турган устувор вазифалардан бири эканини, таъкидлади.

Бундан ташқари, Тарих институти ва ҳинд олимлари билан биргаликда қўшма лойиҳалар доирасида археологик сафарлар ташкил қилиш икки мамлакат ва халқлар тарихини боғловчи янги моддий ва маънавий ашёларни қўлга киритишда муҳим асос бўлиши, сайёҳликни ривожлантиришга урғу берди. Шунингдек, Ҳиндистоннинг турли жамғармаларида сақланаётган қўлёзма манбаларни ўрганиш ўзбек тарихчилари учун катта аҳамият касб этишига эътибор қаратилди.

Элчи Маниш Прабҳат Ўзбекистон ва Ҳиндистон маданий, тарихий алоқаларининг жуда бой эканини, сўнгги йилларда мамлакатлараро алоқалар янада кучаяётганини таъкидлаб ўтди.

Айниқса, Термизга борганида Фаёзтепа ва Қоратепа ёдгорликлари уни ҳайратлантиргани, икки мамлакатнинг ўхшаш жиҳатларини очиб берувчи кенг тарихий тадқиқотлар олиб бориш муҳимлиги ва элчихона амалий ишларга тайёрлигини билдирди.

Сўнгги ўттиз йил ичида 2400 ўзбекистонлик Ҳиндистонда малака оширганини очиқлар экан, Маниш Прабҳат ҳозирда ҳинд ўлкасида илм-фан, таълим йўналишларида мавжуд имконлар, хусусан, бакалавриат, магистратура, докторантура йўналишларида билим олиш, малака ошириш бўйича давлат дастурлари ҳақида тўлиқ маълумот берди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Италия дизайнерларни ўқити...

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти (ТТЕСИ) ва Пескара шаҳридаги Европа дизайн у...

Мамлакатимизнинг яна бир университети “T...

Институт ҳозирги кунда Ўзбекистон тарихида “Times Higher Education” ва “QS” каби иккита йи...

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро му...

Бугун Инновацион ривожланиш вазирлигида ўтказилган пресс-брифингда ушбу саволга жавоб бери...

Сўнгги янгиликлар