Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


29/Июль/2021   Медиа

Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон ташқи сиёсатига эътибор қаратмоқда


ДЕҲЛИ,  29 июль. /«Дунё» АА/. Ҳиндистоннинг «New Delhi Times» газетаси ва унинг онлайн порталида Европарламент аъзоси Ричард Чарнецкининг «Ўзбекистон Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни таъминлашда етакчи роль ўйнамоқда» сарлавҳали мақоласи эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Мақолада Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президентлигига сайлангандан буён мамлакат ташқи очиқлигини илгари суриш, минтақавий ва кўп томонлама ўзаро алоқаларни ривожлантириш, барқарор, адолатли ва демократик давлат қуришга қаратилган сиёсат натижалари ҳақидаги атрофлича маълумотлар ўз ифодасини топган.

Муаллифга кўра, 2017 йили Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди. Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи йўналишида қайд этилган. Стратегияга мувофиқ, «Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш» мақсад қилинган. Бундаги асосий мазмун-моҳият Марказий Осиё мамлакатлари билан фаол минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришдан иборатдир.

«Ўзбекистон Жанубда Афғонистон билан чегарадош. Республика Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, минтақавий инфратузилма лойиҳалари, шу жумладан, темир йўл ва электр тармоқларини ишга туширишда фаол иштирок этмоқда, - деб ёзади муаллиф. - Шунингдек, Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатилишининг Марказий Осиёдаги қатъий тарафдорларидан биридир. Ўзбекистоннинг бу борадиги муҳим роли халқаро ҳамжамият томонидан тобора кўпроқ эътироф этилмоқда. 2021 йил 16 июль куни Ўзбекистон, АҚШ, Покистон ва Афғонистон билан биргаликда минтақавий боғлиқликни ривожлантиришга қаратилган янги, тўрт томонлама дипломатик платформани ташкил этишга келишиб олди».    

 Европарламент аъзоси, шунингдек, Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва афғон тинчлик жараёнини самарали амалга оширилишини, шунингдек, инфратузилма ва инсонпарварлик соҳаларида низолардан кейин муваффақиятли қайта тикланишни таъминлашда фаол ва ижобий роль ўйнаётганини айтиб ўтган.  «2021 йил май ойида Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги келгуси йилларда ўзаро товар айланмасини 2,5 баробар ошириш учун йил охирига қадар Ўзбекистон ва Афғонистон имтиёзли савдо тўғрисида битим имзолашини маълум қилган эди. Вазирликнинг маълумотига кўра, ушбу келишувнинг амалга оширилиши Ўзбекистон ва Афғонистонга икки мамлакат ўртасидаги йиллик товар айланмасини ҳозирги 800 миллион АҚШ долларидан 2 миллиард АҚШ долларигача кўпайтиришни назарда тутади», - дея таъкидлайди Ричард Чарнецки.

Мақолада Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорлиги масаласига алоҳида ўрин ажратилган. «Ўзбекистон Марказий Осиёда муҳим роль ўйнайди ва қўшни давлатлар билан фаол ҳамкорликни кенгайтириб бормоқда. 2017-2020 йиллар оралиғида Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг Қозоғистон ҳамда Тожикистон давлатлари ўртасида 300 дан ортиқ битимлар ва қиймати 75 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган шартномалар имзоланган. Бу борадаги энг йирик ташаббуслардан бири 2021 йил январь ойида Ўзбекистон, АҚШ ва Қозоғистон ўртасидаги «Марказий Осиё инвестициявий шериклиги» ташаббусининг йўлга қўйилиши бўлди», - деб ёзади «New Delhi Times» газетаси.

 

Мавзуга оид

Марказий ва Жанубий Осиёни боғловчи Мозо...

Куни кеча Афғонистонда инглиз тилида нашр этиладиган «The Kabul Times» газетасида «Ўзбекис...

Ўзбекистон Президенти томонидан Маркази...

Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан бугун Тошкент шаҳрида ўтказилган «Марказий ва Жануби...

Латвиядан муносабат: Ўзбекистон-Латвия И...

Латвия Дипломатик иқтисодий клубининг «Diplomatic Economic Club» порталида «Латвия - Ўзбе...

Сўнгги янгиликлар