Uz / Ўз Ru En

Toshkent

08/Март/2021   Иқтисодий дипломатия

Ҳиндистон стандартлар бюроси бош директори билан учрашув ўтказилди


ДЕҲЛИ, 8 март. /«Дунё» АА/. Республикамизнинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатов ушбу мамлакат Стандартлар бюроси бош директори Прамод Тивари билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида стандартлаштириш, сертификатлаш ва техник регламентлар соҳасидаги ҳамкорлик масалаларининг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Қайд этиш лозим, 2020 йил 11 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон-Ҳиндистон олий даражадаги “виртуал саммит” доирасида имзоланган “Маҳсулотлар мувофиқлик сертификатларини ўзаро тан олиш тўғрисида”ги битим, мазкур йўналишдаги амалий ҳамкорлик учун муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Бюро директори Ўзбекистонда стандартлаштириш ва сертификатлаш соҳасида, шу жумладан, соҳага илғор инновацион технологияларни жалб қилиш йўналиши бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ва эришилаётган амалий натижаларни ижобий баҳолади.

Суҳбат чоғида томонлар икки давлат ўртасида маҳсулотлар мувофиқлик сертификатларини ўзаро тан олиниши мамлакатларимиз ўртасидаги экспорт-импорт операцияларини енгиллаштириб, ишбилармонлар учун кенг қулайликлар яратишга хизмат қилиши таъкидланди.

Ҳамкорликнинг яна бир муҳим йўналиши сифатида одамлар саломатлиги ва хавфсизлигига таъсир қилиши мумкин бўлган истеъмол товарларини стандартлаштириш ва сертификатлаш бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек Ҳиндистоннинг техник ва иқтисодий ҳамкорлик дастури (ITEC) грантлари доирасида бу соҳада юқори малакали, профессионал мутахассисларни тайёрлаш бўйича ўқув курсларини ташкил этишга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчилари виночилик саноатини ...

Якшанба куни Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари Алкоголь ва та...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Мос...

Кеча Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи доирасида Бош вазирн...

Даниялик ватандош Ўзбекистонга сармоя ки...

Даниялик ватандош Ўзбекистонга сармоя киритиш учун инвесторни жалб қилмоқда....

Сўнгги янгиликлар