Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

11/Август/2022   Спорт

Ҳиндистонда ўтказилган 44-Бутунжаҳон Шахмат Олимпиадаси чемпиони - Ўзбекистон жамоаси Тошкентга қайтиб келди

ТОШКЕНТ, 11 август. /“Дунё” АА/. Бугун Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасидa чемпион бўлган Ўзбекистон жамоаси Тошкентга қайтиб келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ғолиб жамоа аъзолари мамлакатимизнинг ҳаво дарвозаси - Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Тадбир чоғида Бош вазир Абдулла Арипов шахматчиларга Ўзбекистон Президенти табригини етказди ва мукофотларни эгаларига топширди.

Чемпионликни қўлга киритган эркаклар жамоаси вакиллари — Жаҳонгир Воҳидов, Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Якуббоев, Жавоҳир Синдоров ва Шамсиддин Воҳидов 600 млн сўмдан пул мукофоти, Equinox автомобили ҳамда «Ўзбекистон ифтихори» медали билан тақдирланишди.

188 та давлат жамоалари иштирокида ўтган мусобақада 31-ўринни қўлга киритган аёллар жамоаси аъзолари — Нилуфар Якуббоева, Умида Омонова, Маржона Маликова, Мафтуна Бобомуродова ва Афруза Ҳамдамова «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланди.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, Ўзбекистон эркаклар жамоаси тарихда илк бор шахмат олимпиадасининг олтин медалига сазовор бўлди. Юртдошларимиз мазкур  турнир давомида бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлди.

Мавзуга оид

Аёллар футболи: Ўзбекистон миллий терма...

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида футбол бўйича аёллар ўртасида CAFA Womenʼs Championshi...

Пойтахтимизда спорт тиббиётига бағишланг...

Тошкентда спорт тиббиётига бағишланган «Анестезиология-реаниматология ва интенсив даволашд...

Ўзбекистонлик дзюдочилар Японияда шоҳсуп...

Япониядан келган тажрибали мутахассис, халқаро йўриқчи (инструктор) Тому Тори қарийб ярим...

Сўнгги янгиликлар