Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

30/Сентябрь/2021   Таълим

Ҳиндистонда таҳсил олаётган ҳарбий хизматчилар билан бўлиб ўтган мулоқот Ўзбекистон Президенти сайлови мавзусига бағишланди


ДЕҲЛИ, 30 сентябрь. /«Дунё» АА/. Жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловида хориждаги ватандошларнинг иштирокини таъминлаш, уларнинг ушбу муҳим сиёсий тадбирда фаол қатнашиши учун яратилган шароит ва имкониятлар билан таништириш мақсадида мамлакатимизнинг Деҳлидаги элчихонаси томонидан Ҳиндистон ҳарбий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар билан видеомулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Деҳли шаҳридаги Миллий мудофаа коллежи ва Пуна шаҳридаги Миллий мудофаа академиясида таҳсил олаётган юртдош ҳарбийларимиз қатнашди.

Видеомулоқот чоғида мамлакатимизнинг олий сиёсий лавозимига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурлари ҳақида маълумотлар тадбир қатнашчиларининг эътиборига ҳавола этилди. Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонасида 51-сайлов участкаси ташкил этилгани ҳам ҳарбий хизматчиларга маълум қилинар экан, олдинда турган сайловда фаол қатнашишга даъват этилди.

Мавзуга оид

Германия компанияси Ўзбекистон ҳудудида ...

Ўзбекистон ҳукумати делегацияси таркибида Германияга сафар қилган мамлакатимиз инновацион...

Япония университети Ўзбекистон билан соғ...

Мамлакатимизнинг Токиодаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Япо...

Ўзбекистон элчихонаси: Индонезия универс...

Кеча Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонасида Сингапербангса Караванг (Universitas Singap...

Сўнгги янгиликлар