Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


18/Сентябрь/2021   Долзарб

Ҳиндистондан муносабат: Ўзбекистон раислиги остида ШҲТ фаолиятининг аҳамияти янада ошади ва қатор ижобий натижаларга эришилади


ДЕҲЛИ, 18 сентябрь. /“Дунё” АА/. “Вивекананда халқаро фонди” илмий ходими, Марказий Осиё масалалари бўйича таҳлилчи Правеш Гупта “Дунё” ААга берган интервьюсида жорий йил 16-17 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши якунлари бўйича ўз муносабатини билдирди:

- 2021 йил 17 сентябрь куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг юбилей мажлиси гибрид форматда ташкил этилди.

Бугунги кундаги икки асосий воқеълик: Афғонистонда сўнгги вақтларда юзага келган вазият, у билан боғлиқ масалалар ва Эроннинг мазкур минтақавий ташкилотнинг тўлақонли аъзолигига қабул қилиниши Душанбедаги саммит аҳамиятини янада оширди.

Қайд этиш лозимки, Афғонистондаги вазият билан боғлиқ равишда юзага келиши мумкин бўлган терроризм ва экстремизм таҳдидлари ШҲТга аъзо барча мамлакатлар учун умумий ташвиш туғдиради, ўз навбатида, мазкур ташкилотнинг келажакдаги самарали фаолияти учун ҳам асосий омил ҳисобланади. Давлат раҳбарлари кенгашида томонлар мавжуд масалаларни ҳал қилишда ҳамкорликка тайёр эканликларини яна бир бор маълум қилди. Шунингдек, аъзо давлатларнинг иқтисодий ўсиши ва барқарор тараққиётида ШҲТнинг муҳим ўрни алоҳида эътироф этилди.

Душанбе саммитидан сўнг ШҲТга раислик навбати Ўзбекистонга ўтди. Бугунга қадар Ўзбекистон ШҲТнинг учта саммитига раислик қилган. Таъкидлаш лозим, ташкилотдаги жорий раислик Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган дастлабки раислик мақоми эканлиги билан алоҳида аҳамиятлидир. Ўзбекистон Президенти Душанбе саммитида сўзлаган нутқида мавжуд умумий таҳдид ва муаммоларга қарши туриш учун ШҲТ доирасида бирдамлик ва ўзаро қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Қисқа муддат ичида мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатида улкан ютуқларга эришган, муваффақиятли минтақавий раҳбар – Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ШҲТда раисликнинг амалга оширилишидан кўплаб ижобий ўзгаришлар кутилмоқда. Хусусан Ўзбекистон раҳбари томонидан минтақа давлатларини халқаро савдо йўлакларига чиқишини таъминлаш ва бу борада улкан лойиҳаларни амалга ошириш бўйича алоҳида фаоллик кўрсатилмоқда. Бу каби ташаббуслар ШҲТ йўналишида ҳам Ўзбекистон томонидан янада фаолроқ илгари сурилишига аминман.

Ўзбекистон раислиги остида мазкур ташкилот фаолиятининг аҳамияти янада ошади ва қатор ижобий натижаларга эришилади, деб ҳисоблайман.

Мавзуга оид

Ўзбекистон – ЕОИИ: ҳамкорликнинг ахборот...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида видеоконференция тарзида ташкил...

Латвиядан Тошкентга юқори даражадаги дел...

«Марказий ва Жанубий Осиё: ўзаро минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро к...

Ўзбекистон дипломатлари ватандошлардан б...

Интернетдаги ахборот манбаларида Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси хо...

Сўнгги янгиликлар