Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


19/Февраль/2021   Иқтисодий дипломатия

Ҳиндистонлик инвестор Қашқадарёда йирик лойиҳа амалга оширади


ДЕҲЛИ, 19 февраль. «Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси кўмагида Ҳиндистоннинг «Chemi-Kleen Pvt. Ltd» корхонаси бошқарувчи директори Анупам Бхарваж ҳамда Қарши туман ҳокими Мақсуда Мустафоева ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимиз элчихонаси маълумотига кўра, «Chemi Kleen» компанияси 1972 йилда Деҳли шаҳрида ташкил этилган. Компания Ҳиндистоннинг санитария-гигиена ва маиший-кимё воситалари ишлаб чиқарувчи  йирик корхоналаридан бири саналади.

Учрашув давомида ҳинд тадбиркори ўтган йили Ўзбекистонга ташрифи давомида Қашқадарё вилоятининг иқтисодий салоҳияти, истеъмол бозори ва инвестицион жозибадорлиги билан яқиндан танишганини билдирди. Анупам Бхарваж Қарши туман кичик саноат зоналаридан бирида ювиш ва тозаловчи (антисептик) воситалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

Суҳбат давомида, томонлар дастлабки босқичда ювиш ва антисептик воситалари, кейинчалик эса аёллар косметик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга келишиб олди.

Бундан ташқари, ҳинд компанияси вакили икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг бошқа йўналишлари, хусусан, Ўзбекистондан Ҳиндистонга қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтириш бўйича ҳам ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.

Мавзуга оид

Жанубий Корея бизнес федерацияси делегац...

Мамлакатимизнинг Жанубий Кореядаги элчиси Виталий Фен Корея Республикаси Кичик ва ўрта биз...

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва Покисто...

Покистоннинг Панжоб провинцияси губернатори Муҳаммад Сарвар Чаудри бошчилигидаги делегация...

Саудиялик тадбиркор тарихий ватани Ўзбек...

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов саудиялик тадбиркор, келиб чи...

Сўнгги янгиликлар