Uz / Ўз Ru En

Toshkent

26/Август/2020   Иқтисодий дипломатия

Ҳиндистонлик тадбиркор: Ўзбекистонда инглиз тилига ихтисослашган мактабгача таълим муассасалари ва спорт клубларини ташкил қилиш бўйича лойиҳани амалга ошириш режамиз бор


ДЕҲЛИ, 26 август. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонаси томонидан Уттар-Прадеш штатида жойлашган «G.D. Goenka Public School» хусусий мактаблар тармоғи бошқаруви директори Чандан Агарвал билан видеомулоқот ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур онлайн учрашувни ўтказишдан мақсад аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, республикамизда таълим соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда хорижий ҳамкорларни жалб этишдан иборат.

«G.D. Goenka Public School» хусусий мактаблар тармоғи Ҳиндистондаги етакчи компаниялардан бири «Goenka Group» таркибига киради. Ушбу тармоқда мусиқа, теннис, бадминтон ва крикетга ихтисослашган мактаблар фаолият юритади.

Мулоқот давомида ҳиндистонлик тадбиркор жорий йилнинг февраль-март ойларида Ўзбекистонга ташриф буюриб, мамлакатимиздаги хорижий инвесторлар учун мавжуд имкониятлар билан яқиндан танишганини айтиб ўтди.

Сафар якунида Ч.Агарвал мактабгача таълим ва спорт йўналишларида кичик лойиҳаларга ҳинд компаниясида қизиқиш пайдо бўлганини тасдиқлади. Хусусан, у Тошкент шаҳри ва вилоятларда босқичма-босқич спорт клубларини ташкил қилиш ва мазкур клубларда бошқа спорт турлари билан бир қаторда йога машғулотларини йўлга қўйиш бўйича лойиҳани амалга ошириш режасини маълум қилди. Бундан ташқари истиқболда инглиз тилига ихтисослашган мактабгача таълим муассасаларини очиш истагини билдирди.

Суҳбат давомида ҳиндистонлик тадбиркорга Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги инвестиция ва савдо соҳаларидаги устувор йўналишлар ва долзарб лойиҳалар бўйича батафсил маълумот берилди.

Мулоқот натижасида қайд этилган лойиҳаларга амалий қадамларни қўйиш мақсадида Ч.Агарвал жорий йил якунига қадар Ўзбекистонга ташриф буюриши бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид

«92 News»: Ўзбекистоннинг инсонпарварлик...

Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан Покистонга инсонпарварлик ёрдами...

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари JICA пр...

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари JICA президенти билан ҳамкорликни янада жадаллаштириш бўй...

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари БАА эне...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор...

Сўнгги янгиликлар