Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

07/Декабрь/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Ҳиндистоннинг етакчи нашри Самарқанд саммити якунлари ҳақида мақола чоп этди

ДЕҲЛИ, 7 декабрь. /«Дунё» АА/. Ҳиндистоннинг инглиз тилидаги  етакчи босма нашрларидан бири - «The Indian Express» газетасида «Самарқанд саммити якунлари ва Ҳиндистоннинг ШҲТга раислиги истиқболлари: таҳлил» сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Марказий Осиё бўйича етакчи ҳинд эксперти, «Vivekananda International Foundation» тадқиқот маркази катта илмий ходими Правеш Гупта қаламига мансуб мақолада  Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) раислиги даврида амалга оширган тадбирлари, жорий йил 15-16 сентябрь  кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммити натижалари батафсил таҳлил қилинган.

Мақолада қайд этилганидек, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 2001 йилда ташкил топганидан бери Евроосиё минтақавий ташкилоти сифатида аста-секин аҳоли сони, географик қамрови ва иқтисодий салоҳияти жиҳатидан энг йирик кўп томонлама минтақавий тузилмага айланди.

«Жорий йил 15-16 сентябрь кунлари тарихий Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Ташкилотга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари кенгашининг 22-саммити ШҲТ тарихида энг йирик анжуманлардан бири бўлди, - дейилади материалда. - Ушбу саммит дунё ҳамжамияти кўплаб геосиёсий силжишларни бошдан кечираётган долзарб бир пайтда бўлиб ўтгани билан аҳамиятли ҳисобланади. ШҲТ саммитини Самарқанд шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги қарор ўзига хос маънога эга. Тарихда ушбу шаҳар ислом, туркий ва бошқа кўплаб қадимий цивилизациялар чорраҳаси бўлиб хизмат қилгани билан  аҳамиятлидир».

«Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги даврида 80 дан ортиқ тадбир муваффақиятли ташкил этилди, етакчи вазирлик ва идоралар раҳбарлари Президент Шавкат Мирзиёев томонидан белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишга қаратилган 30 дан ортиқ ҳужжатни ратификация қилди. Ўзбекистон раислиги доирасида биринчи марта гендер тенглик масалалари, саноат тараққиёти ва ахборот хавфсизлигига бағишланган анжуманлар ўтказилди», дея қайд этади муаллиф.

Материалда таъкидланганидек, Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд саммитидаги ўз нутқида бир қанча муҳим ва долзарб ташаббусларни илгари сурди. «У ШҲТга «Шанхай руҳи» ва ҳозирги глобал вазиятдан келиб чиққан ҳолда ШҲТни 2040 йилгача Ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишни алоҳида таклиф қилди, -дея қайд этади ҳинд экперти. - Мазкур таклиф ШҲТга аъзо давлатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, таклиф этилаётган ҳужжат ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг барча йўналишларини қамраб олиши, ШҲТни узоқ муддатли ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб бериши лозим».

Нашрда қайд этилганидек, Президент Шавкат Мирзиёев, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги, транспорт-боғлиқлик лойиҳалари, ШҲТ Иқлим кенгашини ташкил этишга эътибор қаратиб, саноат ва технологик ҳамкорлик бўйича умумий маконни ташкил этиш, болалар ва ўсмирларни экстремистик ташкилотлар таъсиридан сақлаш бўйича кўплаб самарали механизмлар қабул қилишни илгари сурди. «Шунингдек, у кибержиноятчиликка қарши курашиш учун қўшма платформани яратиш, Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича махсус фонд ташкил этиш ва бутун Евроосиё минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида 2023 йилни «ШҲТ маконида туризмни ривожлантириш йили» деб белгилашни таклиф қилди», дейилади манбада.

Мақолада, шунингдек, ШҲТга аъзо барча давлатлар Ўзбекистон раҳбари томонидан илгари сурилган «Умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлидаги Самарқанд бирдамлиги ташаббусини»ни кўпчилик овоз билан маъқуллагани таъкидланган.

Муаллиф ШҲТга раислик Ўзбекистондан Ҳиндистонга ўтганига алоҳида эътибор қаратди. «Ўзбек томонининг Ташкилотга раислик даврида орттирган бой тажрибаси Ҳиндистон учун катта мактаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, Деҳли ва Тошкент ўртасидаги жорий юқори даражадаги стратегик шериклик Ҳиндистоннинг 2023 йилда ШҲТга муваффақиятли раислик қилиши учун ҳам салмоқли ҳисса қўшади», деб ёзади «Vivekananda International Foundation» тадқиқот маркази катта илмий ходими.

Мавзуга оид

Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойде...

Озарбайжоннинг оммабоп нашрларидан бири - «Каспий» газетасида «Учинчи Ренессанс даври» сар...

Ўзбекистон Президентининг давлат бошқару...

Малайзиянинг “OIC Today” журналида «Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнин...

Жанубий Кореядан муносабат: Алишер Навои...

Ғазал мулкининг султони Алишер Навоийнинг ҳаёти ва фаолияти нафақат Ўзбекистонда, балки че...

Сўнгги янгиликлар