Uz / Ўз Ru En

Toshkent

15/Май/2021   Жамият

15 май - Халқаро оила куни


ТОШКЕНТ, 15 май. /«Дунё» АА/. БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йил 20 сентябрькуни қабул қилинган Халқаро оила йили тўғрисидаги резолюцияга мувофиқ, 1994 йилдан бошлаб 15 май - Халқаро оила куни деб белгиланган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрдаги A/RES/47/237-сонли резолюцияси билан эълон қилинган Халқаро оила куни мамлакатимизда ҳам кенг нишонланади. Ушбу резолюциядан асосий мақсад дунё жамоатчилиги эътиборини оиладаги муаммоларни бартараф этиш ва оила қадриятларини мустаҳкамлашга қаратишдир.

Оилавий муносабатнинг қонун билан ҳимояланиши Ўзбекистон Конституциясида, Оила кодексида ва бошқа қонун ҳужжатларида ўз ифодасини топган.

Конституциямизнинг 63-моддасида «Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга. Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади», деб тасдиқланган.

Ўзбекистонда оиладаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон Республикасида Оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.  Қарорда 15 май ҳар йили Халқаро оила куни сифатида республика бўйлаб кенг нишонланиши белгилаб қўйилган. Президентимиз қарорига кўра, қуйидагилар оила институтини мустаҳкамлаш бўйича асосий йўналишлар этиб белгиланган:

-оила институтини мустаҳкамлашнинг институционал ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий шерикликни кучайтириш;

-замонавий оилани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш;

-демографик ривожланишни рағбатлантириш ва оила фаровонлиги даражасини ошириш;

-оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда анъанавий оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш;

-оилаларга таъсирчан методик, консультатив ва амалий ёрдам кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш.

Юртимизда оилани мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар халқаро ҳамжамиятда юксак эътирофларга сазовор бўлаётгани ҳам бежиз эмас. Қонунчилигимизга назар солар эканмиз, оилага катта эътибор берилгани, жумладан, уни қандай ташкил қилиш, оила аъзоларининг ҳуқуқлари ва бурчлари, умуман, оилавий ҳаётнинг барча масалаларига урғу бериб ўтилганини кўриш мумкин. 

Ўзбекистонда, шу билан бирга, ёш оилалар учун қурилаётган замон талабларига тўла жавоб берадиган уйлар, уларга берилаётган узоқ муддатга имтиёзли кредитлар оила институтига қаратилаётган катта эътиборнинг яна бир тасдиғидир.

Мавзуга оид

Янги вазирлик маҳалла институтининг жами...

Адлия вазирлигида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни со...

Ўзбекистонда мобил алоқа интернет тезлиг...

«Ookla» компаниясининг “Speedtest.net” хизмати 2020 йил август ойи бўйича янги маълумотлар...

Антониу Гутерриш: Интернетда одамларни ...

Антониу Гутерриш: Интернетда одамларни фирибгарлик ва ҳақоратлардан ҳуқуқий ҳимоя қилиш м...

Сўнгги янгиликлар