Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


16/Сентябрь/2021   COVID-19

15 сентябрь куни Ўзбекистонда 761 кишида коронавирус ва пневмония қайд этилди


ТОШКЕНТ, 16 сентябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганларнинг сони 619 тага ортиб, умумий касалланганлар 166 минг 644 нафарга етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бундан ташқари, 15 сентябрь куни 142 кишида пневмония касаллиги аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатлари республикамизнинг барча минтақаларида кузатилди. Энг кўп ҳолат мамлакатимиз пойтахти (231), Тошкент (136), Самарқанд (54)  ва Фарғона (47)  вилоятларида қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча коронавирус инфекциясига чалинган 1 минг 67 нафар бемор ушбу дарддан фориғ бўлган, касалликдан соғайганларнинг умумий сони 159 минг 444 нафарни ташкил этмоқда. Пневмониядан 426 нафар бемор тузалган.

Кеча, шунингдек, 6 нафар юртдошимиз коронавирус ва 2 киши пневмония оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Айни пайтда юртимиз шифохоналарида 6 минг 25 нафар  коронавирусга чалинган ва 4 минг 841 нафар пневмония билан оғриган беморларга даъво чоралари кўрилмоқда.

 

Мавзуга оид

Қорақалпоғистонда ҳам 3 нафар бемор коро...

Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган 58 нафар корона...

Пандемия ва пандемиядан кейинги даврда б...

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сovid-19 пандимияси даврида қийин вазиятда қолган кичик б...

Ўзбекистонда 9 октябрь куни 328 кишида ...

Ўзбекистонда 9 октябрь куни 328 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди....

Сўнгги янгиликлар