Uz / Ўз Ru En

Toshkent

12/Февраль/2020   Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили

1995 йилгача Ўзбекистонга келган ва доимий яшаётганларга фуқаролик автоматик тарзда берилиши мумкин


ТОШКЕНТ, 12 февраль. /“Дунё” АА/. Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб 1995 йилгача Ўзбекистонга келган ва шундан буён доимий истиқомат қилаётган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги автоматик тарзда берилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони лойиҳасида сўз боради, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Қайд этиш жоиз, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида фуқаролик масалаларига алоҳида тўхталиб, бу борадаги қонунчиликни такомиллаштириш, инсон ҳуқуқларини таъминлашда навбатдаги муҳим қадам қўйиш зарурлигини қайд этган эди.

“Мамлакатимизда узоқ вақтдан бери яшаб келаётган, лекин Ўзбекистон фуқароси деган ҳуқуқий мақомга эга бўла олмаётган минглаб юртдошларимизнинг ана шу муаммосини қонуний ҳал этиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чораларни кўриш вақти келди”, деб таъкидлаганди давлатимиз раҳбари.

Мурожаатномада шу тариқа 50 мингга яқин юртдошимизнинг фуқаролик билан боғлиқ муаммолари ҳал этилиши айтилади.

Ҳужжат лойиҳаси билан “regulation.gov.uz” ва “2020.strategy.uz” порталлари орқали тўлиқ танишиш мумкин.

Мавзуга оид

Ўзбекистон иқтисодиётининг рақамлаштирил...

Европанинг Осиё тадқиқотлари институти катта илмий ходими Ҳаракатлар стратегиясини Илм, ма...

Шавкат Мирзиёев: Бу ишларни келгуси 2-3 ...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 май куни рақамли иқтисодиёт ва элект...

Ўзбекистонда Парламентаризмни ривожланти...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривож...

Сўнгги янгиликлар