24/Июнь/2020 Иқтисодиёт
ТОШКЕНТ, 24 июнь. /“Дунё” АА/. Давлат статистика қўмитасининг ахборот хизматидан маълум қилишларича, жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, қиймати 121 минг долларга тенг 190,5 тонна тарвуз хорижга экспорт қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мамлакатимизда етиштирилаётган тарвуз энг кўп қўшни Қозоғистонга (113,5 тонна) экспорт қилинган. Жорий кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 11,2 тоннага кўпдир.
Бундан ташқари юртимизда етиштирилган тарвузлар Қирғизистон, Россия ҳамда Тожикистон бозорларига ҳам йўналтирилган. Ҳозирги кунга қадар Россияга 38,3 тонна, Қирғизистонга 38,4 тонна ва Тожикистонга 0,3 тонна полиз маҳсулоти етказиб берилди.