Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

31/Май/2023   Таълим

2023-2024 ўқув йилидан бошлаб «Сирдарё тажрибаси» асосида ҳар битта ҳудудда «Баркамол авлод» болалар мактаблари ташкил қилинади

ТОШКЕНТ, 31 май. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Президенти «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади, деб хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Фармонга кўра, 2023-2024 ўқув йилидан  босқичма-босқич мактабларнинг 1-4-синфларида ўқувчиларга бошланғич, 5-9-синфларида таянч ҳамда 10-11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос ўқув дастурлари ва ўқув-методик мажмуалар жорий этилади.

Баҳолашнинг янги тартиби жорий қилинади. Бунда ўқувчининг ўтилган мавзуни амалиётда қўллай олиши, танқидий фикрлаш ва таҳлил кўникмалари баҳоланади.

Бошланғич синфларда информатика, ўрта синфларда эса ўқувчиларнинг молиявий саводхонлик дарслари ўтилади.

Барча фанлар бўйича амалий машғулотлар улуши 60 фоизга етказилади.

2024 йил 1 январдан мактабга биринчи марта ишга қабул қилинаётган ўқитувчиларни касбий сертификатлаш жорий этилади.

Бунда 2023/2024 ўқув йилидан ўқитувчилар стажёр-ўқитувчи сифатида ишлайди ва 1 йилда сертификат олиши талаб этилади.

Шунингдек, 1 январдан давлат боғча, мактаб ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагогларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади.

Бунда малака тоифаси учун синовлар 1 йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда педагогик маҳорати баҳоланади.

Шунингдек, боғчалардаги олий маълумотли тарбиячиларнинг ойлиги 2024 йил 1 июндан мактаб ўқитувчилари ойлигига тенглаштирилади.

Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган фармонга мувофиқ, 2023 йил 1 сентябрдан мактаб директорига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади.

2024 йил 1 январдан бошлаб бола туғилганидан сўнг, доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган мактабда онлайн ҳисобга қўйилади. Мактабларнинг ҳар ўқув йили учун қабул режаси my.maktab.uz электрон платформасида шакллантирилади.

Бундан ташқари, ҳужжат билан туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг мактаб фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш бўйича ваколатлари бекор қилинади. Ҳудудларда энг тажрибали мактаб директорларидан иборат Директорлар кенгашлари тузилади.

Мактаб директорлари Директорлар кенгаши тавсиясига асосан ҳудудий бошқармалар томонидан очиқ танлов асосида лавозимга тайинланади.

2024 йил 1 январдан эса мактаб директорларини ҳар 5 йилда бир маротаба касбий сертификациялаш тизими жорий этилади. Бунда сертификациядан ўта олмаган директорлар белгиланган тартибда лавозимидан озод этилади.

Шунингдек, 2023/2024 ўқув йилидан «Сирдарё тажрибаси» асосида ҳар битта ҳудудда биттадан замонавий «Баркамол авлод» болалар мактаблари ташкил қилинади.

Мавзуга оид

Хоразм вилоятида француз тилини ўрганишг...

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев Хоразм вилоятига ташрифи давомида фра...

Гуандун Коммуникациялар политехника инст...

Мамлакатимизнинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари Гуандун Коммуникациялар ...

Келгуси йил бошида ўзбекистонлик талабал...

Ўзбекистон олий ўқув юртлари талабалари Erasmus+ дастурининг қатор йўналишлари бўйича 2022...

Сўнгги янгиликлар