Uz / Ўз Ru En

Toshkent

10/Август/2020   Спорт

2025 йилда ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларини Ўзбекистонда юқори даражада ўтказиш вазифалари тасдиқланди


ТОШКЕНТ, 10 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида «Тошкент–2025» ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси ташкил этилади.

Осиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича халқаро ва республика миқёсидаги тадбирлар ҳамда унинг доирасида кўргазмалар, конференциялар, илмий-амалий анжуманлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш Дирекциянинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Шунингдек, қарор билан «Тошкент–2025» ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита таркиби ҳамда чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Мавзуга оид

Париж: Самарқанд яриммарафонида элчихона...

Жорий йил 1 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида старт олган «Samarkand Half Marathon» халқаро ха...

Ташқи ишлар вазирлигининг футбол жамоаси...

Ташқи ишлар вазирлигининг футбол жамоаси «Бош вазир кубоги»даги иштирокини мувафаққиятли б...

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси уч...

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси учрашувлари 28 июлгача тўхтатилди....

Сўнгги янгиликлар