Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Август/2022   Жамият

24 нафар гумонланувчи жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди

ТОШКЕНТ, 30 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни мустақил равишда ўрганаётган Комиссия аъзоларининг таклифи ва Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, 24 нафар гумонланувчи жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизматидан маълум қилинишича, гумонланувчиларга нисбатан белгиланган  қамоқ эҳтиёт чораси инсонпарварлик тамойили асосида жамоатчилик назорати ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилди.

Бунда ушбу фуқароларнинг Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларда содир этган қилмишларидан пушаймон эканлиги, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлиги, шунингдек, баъзи шахсларнинг оилада ёлғиз боқувчи бўлганлиги эътиборга олинди.

Қайд этиш лозимки, Комиссия аъзолари ўз фаолиятини бошлаганидан буён фуқаролар мурожаатларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ҳар бир мурожаат дарҳол ўрганилиб, тегишли чоралар кўрилмоқда. 24 нафар гумонланувчининг жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилиши ҳам ушбу сай-ҳаракатларнинг натижасидир.

Комиссия аъзолари холис хулосани тайёрлашни мурожаатларни ўрганишдан бошлаган. Унинг фаолиятига оид янгиликлар билан @commissionuz Телеграм-канали орқали танишиб бориш мумкин.

Эслатиб ўтамиз: бўлиб ўтган воқеаларни ҳар томонлама чуқур ва холисона тергов қилиш бўйича тергов жараёнлари давом этмоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда январь-сентябрь ойларида ба...

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида, мамла...

Қашқадарё вилоятида ёш мутахассислар мас...

Қашқадарё вилоятида бир гуруҳ ёш кадрлар 10 кун муддатга вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ...

Озарбайжонда бўлиб ўтган давра суҳбати ...

Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси Боку халқаро сиёсат ва хавфсизлик маркази - «Baku...

Сўнгги янгиликлар