Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Январь/2021   Жамият

250 нафар юртдошимиз Амур вилоятига ишга жўнатилади


ТОШКЕНТ, 19 январь. /«Дунё» АА/. Наманган вилоятидан 250 нафар юртдошимиз январь ойи якунига қадар Россиянинг Амур вилоятидаги қурилиш ишларига қонуний тартибда юборилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумотига кўра, пандемия даврида аҳолини хорижга ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб қилиш бўйича Россиядаги йирик иш берувчилар билан келишувларга эришилган.

Келишувларга мувофиқ, ўтган даврда Агентлик томонидан Россия Федерациясининг Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи атрофидаги қурилиш объектлари учун Наманган вилоятидан 600 дан ортиқ фуқаро ишга юборилган.

Амур вилоятидаги «Мурад» МЧЖ билан имзоланган шартномага асосан Агентликнинг Наманган вилояти филиалида иш берувчи вакили иштирокида танлов ўтказилди.

Танловда иштирок этган 270 нафар фуқародан 250 нафари танлаб олинди ва январь ойи якунига қадар қурилиш ишларига юборилади.

Мавзуга оид

«Ислом Каримов сиймоси амалий санъат ас...

Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида жорий йил 25-30 январь к...

Ўзбекистон ва БМТ: Барқарор ривожланиш м...

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми имзоланганига 75 йил тўлди....

Наврўз байрами нишонланади, айрим маҳалл...

Вазирлар Маҳкамасида Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, жамоат та...

Сўнгги янгиликлар