Uz / Ўз Ru En

Toshkent

27/Январь/2021   Сиёсат

28 январь куни Қирғизистон Президентининг инаугурация маросими бўлиб ўтади


ТОШКEНТ, 27 январ. /«Дунё» АА /. Эртага Бишкекда Қирғизистоннинг сайланган Президенти Садир Жапаровнинг инаугурация маросими бўлиб ўтади, деб хабар берди «Дунё» АА мухбири.

«Кабар» давлат агентлиги Қирғизистон Президенти девони раҳбари Суюнбек Касмамбетовнинг сўзларига таяниб маълумот беришича, инаугурация маросимига жамоатчилик вакиллари, олимлар, ҳукумат аъзолари, Олий суд, Конституциявий палата, дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари, сиёсатчилар, халқ ёзувчилари, халқ артистлари, парламентнинг собиқ спикерлари, собиқ бош вазирлар, собиқ президентлар, муддатидан олдин ўтказилган президент сайловида ўз номзодини қўйганлар ва Қирғизистонда рўйхатдан ўтган халқаро ташкилотлар вакиллари таклиф этилди.

«Инаугурация маросимига бошқа давлатларнинг Президентлари таклиф қилинмади, чунки бу ички воқеа, бу, шунингдек, эпидемиологик вазият билан ҳам боғлиқ», деди Президент девони раҳбари.

11 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни 10 январь куни бўлиб ўтган Президент сайловидаги ишончли ғалабаси ҳамда Қирғизистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумнинг муваффақиятли ўтказилгани билан чин дилдан табриклади.

Мавзуга оид

Сенатда Эрон Ислом Республикаси элчиси ...

Олий Мажлис Сенатида Эрон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги янги тайинланган Фавқуло...

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Қ...

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Презид...

Ўзбекистон ва Хитой камбағалликка қарши ...

Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонасида Хитойдаги камбағалликни қисқартириш бўйича халқаро м...

Сўнгги янгиликлар