28/Май/2022 Марказий Осиё
ТОШКЕНТ, 28 май. /«Дунё» АА/. 30 май куни Марказий Осиё халқаро институтида (МОХИ) «Марказий Осиёни тинч ва барқарор ривожлантиришнинг устувор йўналишлари: Ўзбекистон ва Туркманистон ёндашувлари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Анжуман МОХИ томонидан Туркманистон ташқи ишлар вазирлигининг Халқаро алоқалар институти ва мазкур муассаса ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар илмий маркази билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Тадбирда икки мамлакатдан 40 дан ортиқ эксперт иштирок этиши кутилмоқда. Бўлажак анжуман Ўзбекистон ва Туркманистон эксперт-таҳлил, тадқиқот ташкилотлари ўртасида очиқ ҳамда конструктив фикр алмашиш учун платформага айланади.