Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Октабрь/2022   Сайёҳлик

30 ноябрь - 2 декабрь кунлари «Ипак йўлида туризм-2022» Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси ташкил этилади

ТОШКЕНТ, 6 октябрь. /«Дунё» АА/. Шу йил 30 ноябрь – 2 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги «Ўзэхпомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуасида «Ипак йўлида туризм - 2022» Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА  мухбири.


Туризм ва маданий мерос вазирлиги маълумотига кўра, халқаро ярмарка Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги «Milliy PR-markazi» давлат унитар корхонаси томонидан «SAYS» компанияси билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Ярмарканинг бизнес дастури иштирокчилари учун форум ўтказилади.

Форум доирасида «Медиа лойиҳалар – мамлакатнинг туристик ташриф қоғози», «Мамлакат сайёҳлигини ривожлантиришда давлатнинг ўрни», «Гастрономия – мамлакатнинг алоҳида идентификатори сифатида», «Ўзбекистонда туризмнинг ривожланаётган турлари», «Туризмда халқаро рақобат ва брендинг», «Хизмат кўрсатиш соҳасидаги муваффақиятсизликлар, қандай қилиб уларнинг олдини олиш мумкин, ходимларнинг етишмаслиги билан қандай курашиш керак?» мавзуларидаги шўъба секциялари ўтказилади.

Ушбу секциялар нафақат Ўзбекистондаги, балки дунё миқёсида туризм соҳасига оид энг қизиқарли ва долзарб мавзулар билан интерактив тарзда танишиш ва муҳокама қилиш имконини беради.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда чет эллик сайёҳлар учун «Uz...

Ўзбекистон Президентининг «Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайти...

Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий ме...

Британиянинг «Hear it from locals» сайёҳлик медиа порталида «Самарқанд ҳақида маҳаллий а...

Ўзбекистон Япониядаги халқаро кўргазмада...

22 сентябрь куни Токиодаги Халқаро кўргазмалар марказида «JATA Tourism Expo Japan 2022», ...

Сўнгги янгиликлар