Uz / Ўз Ru En

Toshkent

12/Апрель/2021   «Дунё» АА репортажи

700 йиллик тарихга эга Жумаликизик қишлоғидан «Дунё» АА фоторепортажи


ТОШКEНТ, 12 апрель. /«Дунё» АА/. Жумаликизик қишлоғи Истанбул шарқида, Бурса шаҳри яқинида, Улуғтоғ этакларидаги баҳаво ҳудудда жойлашган. Аҳоли пунктининг тарихи бу ерда масжид қурган турк-ўғузлар ва атрофдаги қишлоқлар аҳолиси йиғилган жума намозлари билан боғлиқ, деб ҳикоя қилмоқда «Дунё» АА фотомухбири Анвар Илёсов.

1980 йилда Туркия ҳукумати қишлоқни давлат ҳимоясига олди ва у маданий мерос ҳисобланади. 2014 йилда ЮНEСКО қишлоқни маданий меърос объектлари рўйхатига киритди.

Бу ерга келган саёҳатчилар ўзларини ўрта асрларга тушиб қолгандек ҳис қилади. Қишлоқнинг тош қопланган кўчалари, усмонийлар ҳукмронлигининг дастлабки йилларига хос бинолари ҳеч кимни бефаррқ қолдирмайди. Бундан ташқари, Жумаликизикда дунёдаги энг тор ва қадимий кўчалардан бири жойлашган бўлиб, у ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Шуниси эътиборга лойиқки, бу кўча бўйлаб фақат битта одам юриши мумкин, зеро унинг кенглиги атиги 80 сантиметрни ташкил қилади. Мана 400 йилдирки, қишлоқда сув узатиш ва канализация тизимлари ишлаб турибди.

Бугун Жумаликизикда 300 га яқин турар-жой биноси мавжуд, уларнинг 57 тасида бир вақтнинг ўзида амалдаги музей ҳисобланади. Аҳоли, асосан, боғдорчилик ва асаларичилик билан шуғулланади. Анъанавий туркча услубдаги кичик кафелар ҳам бор. Жумаликизик ҳар куни юзлаб сайёҳга хизмат кўрсатади. Қишлоқ, шунингдек, бу ерда фильмлар тасвирга оладиган турк кинокомпаниялари орасида анча машҳур.

«Дунё» АА ушбу фоторепортажни тайёрлашда ёрдам бергани учун Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига миннатдорлик билдиради.

Мавзуга оид

Тахиатош ИЭСдан атмосферага чиқадиган з...

Бугун Ўзбекистон энергетика вазирлиги томонидан Қорақалпоғистондаги Тахиатош иссиқлик элек...

"Дунё" АА фотомухбири баҳорги Истанбул с...

“Дунё” АА фотомухбири Анвар Илёсов дунёнинг бошқа шаҳарлари каби коронавирус пандемияси би...

Қўқон Туркий кенгаш давлатларининг бирин...

Бугун Қўқон шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши туризм вазирларининг VI йиғил...

Сўнгги янгиликлар