Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Май/2020   Иқтисодиёт

70 та инвестор Ўзбекистонда шамол элeктр станциясини қуриш бўйича ариза берди

ТОШКЕНТ, 20 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда қуввати 100 МВт  га тенг бўлган биринчи шамол электр станцияси (ШЭС) қурилишида иштирок этиш учун 30 та мамлакатдан 70 компания ва консорциумлар ариза топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Энергетика вазирлиги манбасига асосланиб.


Шамол энергетика лойиҳаси бўйича биринчи тендер Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан ҳамкорлик тўғрисидаги битим доирасида амалга оширилади. Бундан кўзланган мақсад умумий қуввати 1 ГВт. га тенг шамол электр станцияларини қуришдир.

Ушбу шамол электр станцияларини ва тегишли инфратузилмани қуриш учун майдонча Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида барпо этилиши кўзда тутилган.

Мустақил электр энергия ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Молия вазирлиги қошидаги Давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш агентлиги томонидан лойиҳада иштирок этишга таклиф қилинди.

Тендер ғолиблари ушбу лойиҳа доирасида объектларни ишлаб чиқиш, молиялаш, қуриш, уларга эгалик қилиш ва фойдаланишга иштирок этади.

Мавзуга оид

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марк...

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг сўров натижалари шуни кўрсатдики, жорий йи...

Андижон вилоят ҳокими Россиялик инвeстор...

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Россия Федерацияси Иваново вилояти губернато...

Сирдарёда қуввати 1 500 МВт бўлган буғ-г...

Инвестиция битими у имзоланган 2020 йил 6 мартдан эътиборан кучга киради....

Сўнгги янгиликлар