Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Сентябрь/2020   Ватандошларимиз

857 нафар ватандошимиз Новосибирскдан Тошкентга поездда қайтиб келмоқда


НОВОСИБИРСК, 19 сентябрь. /“Дунё” АА/. Кеча “Новосибирск-Тошкент” йўналишида навбатдаги поезд йўлга чиқди. Унда Сибир федерал округида бўлиб турган 857 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтиб келмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири.

Поезд йўловчиларининг рўйхати Ўзбекистоннинг Сибир федерал округидаги Бош консулхонаси телеграмм-каналида жойлаштирилди. Ушбу жараёнда беморлар, ёши улуғ кишилар, ҳомиладор ва ёш болали аёлларга имтиёз берилди.

Шунингдек, ўзбек диаспораси ташкилотлари кўмагида фуқароларнинг автобусда вокзалга уюшган ҳолда келиши таъминланди.

Поезд жўнаб кетишдан аввал Бош консулхона ва Новосибирск вилоятидаги ўзбек диаспораси вакиллари ҳамкорлигида юртдошларимиз учун бепул иссиқ овқат ташкил этилди.

Мавзуга оид

Пекиндаги ватандошлар билан видеомулоқот...

Мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонасида Хитойда бўлиб турган ватандошлар билан видеоконфер...

Жанубий Кореядаги ватандошимиз “Туризм ф...

Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонасида бугун Сеулдаги “Лаззат” ре...

Сеулдаги элчихонамиз “Олтин дафтар”ига к...

Бугун Тошкент шаҳри ҳокимияти ташаббуси билан ҳокимликнинг инвестициялар ва ташқи савдо б...

Сўнгги янгиликлар