Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Октабрь/2022   Сайёҳлик

«Самарқанд Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» ғояси Қирғизистонда тақдим этилди

БИШКЕК, 6 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихонасида Қирғизистон сайёҳлик компаниялари, туризм соҳасини фаол тарғиб қилиб келаётган таниқли блогерлар билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Унда Қирғиз туроператорлари ассоциацияси раҳбари С.Глуховеров бошчилигидаги уюшма аъзолари - «Travel Experts», «Nomads Land», «EcoNomad», «Grand travel», «Sun House», «Kyrgyz Concept», «Ulush», «Voyager Group», «CAT Company», «Ak-Say Travel», «Aziya Expedition» компаниялари раҳбарлари, шунингдек, таниқли маҳаллий блогерлар иштирок этди.

Тадбир давомида «Самарқанд Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» мавзусига бағишланган тақдимот ўтказилди. Унда Самарқанд шаҳридаги кенг имкониятлар ва миллий зиёратгоҳларга келаётган сайёҳлар сони, моддий ва маданий мерос объектлари ҳақида батафсил маълумотлар мезбон мамлакат сайёҳлик компаниялари вакилларининг эътиборнига ҳавола қилинди.

Тадбир иштирокчиларига Самарқанднинг қадимий обидалари, зиёратгоҳлар, савдо масканлар, янги меҳмонхоналари ҳақидаги ранг-баранг тарқатма материаллар ва видеороликлар тақдим этилди.

Қирғизистон вакиллари, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида туризмни ривожлантириш бўйича Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган амалий ишлар, жумладан, хорижий сайёҳларга яратилаётган шарт-шароитлар, визасиз ва соддалаштирилган электрон виза тартиблари жорий этилгани, инфратузилма мажмуаларини барпо қилиш, шунингдек, зиёрат туризми, тиббиёт туризми, экотуризм, агротуризм, гастрономик туризм ва тоғ туризмини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни алоҳида таъкидлашди.

Бўлиб ўтган учрашувда, шунингдек,  гастрономик туризм йўналишида ўзаро тажриба алмашиш, мамлакатимизда ўтказилиши режалаштирилган ярмарка ва форумларда  Қирғизистон  туркомпанияларининг иштирокини таъминлаш, хорижий сайёҳларга турли йўналишларни ўз ичига олган «Ўзбекистон-Қирғизистон» комбитурларини сотиш юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.

Таниқли қирғиз блогерлари билан Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини биргаликда кенг тарғиб қилишга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Агра шаҳрида ташкил этилган онлайн-форум...

Аграда Ҳиндистоннинг хорижий мамлакатлар билан тарихий-маданий алоқалари, уларнинг бугунги...

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида...

Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида мамлакатимизнинг Жидда шаҳридаги Бош ко...

Ўзбекистон ошпазлари Бутунжаҳон ҳалол са...

Истанбул кўргазмалар марказида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон ҳалол саммити доирасида ҳалол тао...

Сўнгги янгиликлар