Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Июнь/2021   Марказий Осиё

Алоҳида эҳтиёжга эга болалар учун Япония тажрибаси асосида инклюзив таълим соҳасидаги лойиҳа ишга туширилади


ТОШКЕНТ, 17 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги, JICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан "Ўзбекистонда мактабгача ва бошланғич мактаб таълимида имконияти чекланган болалар эҳтиёжларига жавоб бериш учун ўқитувчилар салоҳиятини мустаҳкамлаш" бўйича ҳамкорлик баённомаси имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги маълум қилди.

Лойиҳанинг асосий мақсади инклюзив таълимни тарғиб қилиш, шунингдек, инклюзив таълимда ўқитувчиларнинг амалий фаолияти учун асос сифатида алоҳида эътиборга муҳтож болалар учун таълим соҳасидаги билим ва кўникмаларга оид масалаларни ёритишдан иборат. Лойиҳа доирасида мактабгача ва бошланғич синф ўқитувчилари учун махсус таълим соҳасидаги мавжуд билим ва тажрибалардан фойдаланиб дастур ишлаб чиқилади.

Шунингдек, лойиҳанинг яна бир таркибий қисми - Японияда қисқа муддатли ўқув дастурларидир. JICA ҳар йили уч йил давомида Ўзбекистондан ўн икки нафар, яъни Мактабгача таълим вазирлигидан ўн нафар ва Халқ таълими вазирлигидан икки нафар мутахассисни қабул қилади.

Мавзуга оид

Самарқандда Қозоғистон Бош консулхонаси ...

Бугун Самарқанд шаҳрида Қозоғистон Бош консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди...

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон че...

Фарғона шаҳрида Фарғона (Ўзбекистон), Баткен (Қирғизистон) ва Сўғд (Тожикистон) вилоятлари...

МОХИ экспертлари: Марказий Осиё мамлакат...

«Марказий Осиё мамлакатлараро алоқаларнинг тикланиши, Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги муҳим ...

Сўнгги янгиликлар