Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Май/2021   Маданият

“Анвар” фильми Пусан халқаро кинофестивалида иштирок этади


ТОШКЕНТ, 17 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Кинематография агентлиги “Ёшлар ижодий-тажриба студияси” ДУК томонидан суратга олинган “Анвар” қисқа метражли фильми Пусан (Жанубий Корея) халқаро болалар ва ёшлар кинофестивалида иштирок этади деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик маълумотига асосланиб.

Мазкур кинофестиваль жорий йил 5-12 июль кунлари бўлиб ўтади.

 “Анвар” қисқа метражли фильми Кинематография агентлиги томонидан ўтказилган “Дебют-2020” ёшлар киноальманахи доирасида суратга олинган 18 та фильмлардан бири.

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Шоҳжаҳон Субхонов, постановкачи оператор Баҳодир Йўлдошев, рассом Шамшетдин Ибрайимов, композитор Убайдулло Каримов, бадиий раҳбар Аюб Шаҳобиддинов.

“Анвар” қисқа метражли фильмида Анвар исмли болакайнинг касалманд ётган бувиси билан меҳрга тўла илиқ муносабати ёритилган.

Мавзуга оид

Алишер Навоийнинг «Маҳбубул қулуб» асари...

Жорий йил 16 февраль куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Ижроия қўмитаси биносида бу...

Кобулда буюк боболаримиз хотирасига ҳурм...

Афғонистон Ислом Республикаси миллий бирдамлик ҳукумати Ижроия кенгашида буюк мутафаккир, ...

28 декабрь – Халқаро кино куни...

Бугун, 28 декабрь – Халқаро кино куни

Сўнгги янгиликлар