Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Апрель/2021   Спорт

Фоторепортаж: Ўзбекистон вакили оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида учта медални қўлга киритди


ТОШКЕНТ, 22 апрель. /«Дунё» АА/. Хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Кеча ўтказилган баҳсларда эркаклар -81 кг вазн тоифасида супага чиқди. Ушбу вазнда юртимиз шарафини икки нафар ёш спортчимиз - Муҳаммадқодир Тоштемиров ҳамда Ҳожиакбар Олимов ҳимоя қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА фотомухбири Анвар Илёсов.

18 ёшга кирган Ҳожиакбар Олимовнинг барча уринишлари омадли чиқди ва у ўз иштирокини 146 кг натижа билан якунлади. Аммо бу кўрсаткич унга совриндорлар қаторидан ўрин олишга имкон бермади.

Муҳаммадқодир Тоштемиров эса ушбу вазн тоифасининг фаворитлари бўлмиш хитойлик атлетлар Ли Дайин ҳамда Лю Ксяо Жунга муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилди. Муҳаммадқодир якуний кўрсаткичлар бўйича якунда бронза медалини қўлга киритди.

Хитойлик атлетлар рақибларини сезиларли даражада ортда қолдирди ва Осиё рекордини янгилади. Аввалига тажрибали Лю Ксяо Жун 174 кг тошни ўзига бўйсундириб, рекорд ўрнатган бўлса, орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас, Ли Дайин юртдошининг натижасини 1 килограммга яхшилашга муваффақ бўлди.

Силтаб кўтариш машқида Муҳаммадқодир Тоштемиров ҳар уч имкониятидан унумли фойдаланди ва 185, 190 ва 193 кг тошни ўзига бўйсундира олди.

М.Тоштемиров силтаб кўтариш ва икки кураш бўйича кумуш медалга сазовор бўлди.

Ушбу йўналишда олтин медаль хитойлик тажрибали атлет Лю Ксяо Жунга насиб этди. У биринчи уринишда 198 кгни ўзига бўйсундириб, барча рақибларини ортда қолдиришга эришди.

Шундай қилиб 20 ёшли спортчимиз Муҳаммадқодир Тоштемиров даст кўтаришда бронза, силтаб кўтариш ва икки курашда кумуш медалга сазовор бўлди.

Мавзуга оид

Томас Бах: спорт ҳаётни қутқариши мумкин...

Онлайн учрашувда Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах COVID-19ни енгиб ўтиш ва и...

Қозон шаҳрида биринчи Мустақил Давлатлар...

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида биринчи Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинларини ўтк...

Дзюдо федерациясида ўтказилган «Очиқ эш...

Бугун Ўзбекистон дзюдо федерациясида «Очиқ эшиклар куни» ўтказилди....

Сўнгги янгиликлар