Uz / Ўз Ru En

Toshkent

06/Апрель/2020   Иқтисодиёт

Халқаро эксперт ва хориждаги ватандошларни нефть-газ тармоғи корхоналарига ишга ёллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади


ТОШКЕНТ, 6 апрель. /“Дунё” АА/. Бу борадаги чора-тадбирларни амалга ошириш Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, нефть-газ тармоғи корхоналарининг операцион самарадорлигини яхшилаш бўйича ишлаб чиқиладиган “йўл харитаси”да белгиланади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Адлия вазирлиги манбасига таяниб.

Ҳужжат асосида, шунингдек, нефть-газ тармоғидаги барча корхоналарда коррупцияга қарши “комплеанс-назорат” тизими жорий этилади.

Юқори малакали хорижий эксперт ва мутахассислар, шу жумладан хориждаги ватандошларни нефть-газ тармоғи корхоналарига ишга ёллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Нефть-газ тармоғидаги фаолият турларини лицензиялаш такомиллаштирилади ва соддалаштирилади.

Қарордаги яна бир муҳим жиҳатлардан бири бу – “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Ўзкимёсаноат” АЖ устав жамғармаларида давлат улушининг оширилишидир.

Шунингдек, 2020 йил 1 майидан бошлаб, АИ-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси) чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилиниб, нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан уларни сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилади.

Мавзуга оид

Россия Федерацияси билан инвестиция ва с...

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Россия Федерацияси Саноат...

Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё бир...

МДҲ мамлакатлари Биржалари халқаро уюшмаси (МДҲ БХУ)нинг 2019 йил якуни бўйича эълон қилг...

«EVO» интернет провайдери «East Telecom»...

Ўзбекистоннинг икки етакчи телекоммуникация операторлари – «EVO» интернет провайдери ва «E...

Сўнгги янгиликлар