Uz / Ўз Ru En

Toshkent

27/Август/2020   Илм-фан

Исроил технологияларидан Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди


ТEЛЬ- АВИВ, 27 август. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Исроилдаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ  хўжалиги, Сув хўжалиги ва Инновацион ривожланиш вазирликлари ҳамда  Исроилнинг «AgriTask» стартап компанияси вакиллари иштирокида веб-семинар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Веб-семинар мақсади қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инновацион ечимларни тақдим этиш ва икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишдан иборат.

«AgriTask» компанияси 2010 йилда ташкил этилган бўлиб, онлайн қарор қабул қилиш учун агротехнологияни қўллаб-қувватлаш платформасини ишлаб чиқишга ихтисослашган. «AgriTask» платформаси бир турдаги тўлиқ даврий агротехника бошқарув платформаси билан муҳим мижозлар базасига хизмат қилади. Дала маълумотларини йиғишдан тортиб, дала вазифаларини режалаштириш ва ишларни текширишга қадар вазифаларни бажаради. Бугунги кунда Исроил стартапининг ечимидан 30 мамлакатда 40 минг фермер хўжалиги фойдаланмоқда.

Тадбир давомида Исроил томони қишлоқ хўжалигини миллий даражада масофадан кузатиш ва бошқариш платформасини амалга ошириш бўйича таклифни тақдим этди. Ушбу платформадан фойдаланиб, реал вақт режимида кўплаб фермер хўжаликларидан маълумот тўплаш, ташқи маълумот манбаларини (сунъий йўлдош ва об-ҳаво станциялари) бирлаштириш, шунингдек, уларни қайта ишлаш ва масофадан туриб бошқариш имкониятини беради.

Компания вакилларининг сўзларига кўра, платформа фойдаланувчиларга экинлар учун муаммолар ва таҳдидларнинг олдини олиш, экинлар учун хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлари самарадорлигини ошириш ҳамда харажатларни тежашга ёрдам беради.

Исроил томонининг тақдимоти Ўзбекистон вакилларида катта қизиқиш уйғотди ва улар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди. Ўз навбатида, Исроил компанияси вакилларига Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, инновацион ечимларни жорий этиш лойиҳалари тўғрисида маълумот берилди. Тегишли вазирликлар вакиллари Исроил компанияси билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга тайёр эканликларини билдирди.

Тадбир натижасида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасини рақамлаштиришни таъминлаш мақсадида «AgriTask» интеллектуал технологиялари, хизматлари ва билимларидан фойдаланган ҳолда қўшма синов лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда Копенгаген университети (Да...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биолог...

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги QS ...

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юртимиздаги олий таълим муассасаларининг халқаро рейт...

Бухоро давлат университетида май ойида и...

Бухоро давлат университети томонидан ҳам шу йилнинг май ойида ана шундай иккита халқаро и...

Сўнгги янгиликлар