Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Январь/2020   Спорт

Любинко Друлович: “Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритамиз”


ТОШКЕНТ, 24 январь. /“Дунё” АА/. Таиландда ўтаётган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон ва Австралия терма жамоалари  эртага учинчи ўрин учун баҳс олиб боради.

Анъанага мувофиқ учрашувдан аввал ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди. Жамоалар якуний босқичда бўлгани боис мураббийлар билан бирга ҳар икки жамоанинг бир нафардан футболчиси ҳам мазкур анжуманда иштирок этди. Терма жамоамиздан олимпиячиларимиз сардори Исломжон Қобилов қатнашди.

Эртага бўлиб ўтадиган Австралия - Ўзбекистон учрашуви олдидан бош мураббийимиз Любинко Друлович ўйинолди фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда ЎФА Телеграм канали хабар тарқатди.

- Эртага жуда муҳим учрашув эканлигини билиб турибмиз. Бу осон ўйин бўлмайди. Австралия анча жиддий рақиб. Рақиб жамоа таркибида бир қатор тажрибали ва маҳоратли ўйинчилар бор. Рақиб тактикаларини кузатиб чиқдик. Эртага бор кучимизни ишга соламиз. Зеро, бўлажак баҳс ўзбек мухлислари ва халқи учун муҳимлигини тушуниб турибмиз. Умид қиламизки, Олимпия ўйинларига йўлланма олиш вазифасини бажарамиз,– деди Л.Друлович.

- Саудия Арабистони билан ўйиндан кейин, аввало, руҳий жиҳатдан, кейин жисмоний жиҳатдан ўзимизга келиб олишимиз керак. Энди Австралиядек кучли рақибни мағлуб этиб, Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритишимиз лозим. Бунинг учун боримизни берамиз, – деди И.Қобилов.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Эрон ёшлар терма жамоалари...

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-23) аъзолари Таиландда бўлиб ўтаётган Осиё...

Денис Истомин АҚШдаги турнир финалигача ...

Теннис бўйича юртимизнинг биринчи рақамли ракеткачиси Денис Истомин айни пайтда АҚШдаги қа...

Ўзбекистон Олимпия қўмитаси ҳузурида илм...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг «Ўзбекистон Олимпия қўмитаси ҳузурида илми...

Сўнгги янгиликлар