Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Октабрь/2020   Долзарб

Марк Риз: Абдулла Қодирийнинг «Меҳробдан чаён» асарини инглиз тилига таржима қилмоқчиман


ВАШИНГТОН, 19 октябрь. /«Дунё» АА/. 21 октябрь Ўзбек тили куни байрами муносабати билан AҚШ ҳарбий-денгиз академияси Минтақавий тадқиқотлар марказининг собиқ директори Марк Риз  халқимизга ўзининг самамий табригини йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

- Сизни Ўзбек тили куни  байрами билан  чин юракдан муборакбод этаман, - деди М.Риз. - Мен Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романини инглиз тилига таржима қилганимни яхши биласиз. Ўзбек тили менинг ҳаётимга жуда катта таъсир кўрсатган. 1994 йил Қўқон шаҳрида яшаган давримдан бошлаб  ўзбек тилини ўрганаяпман.

Ўша пайтда Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришганига 3 йил тўлган эди. Мен «Тинчлик корпуси» вакили эдим. Шу ўринда айтишим жоизки, сўнгги 26 йил мобайнида ўзбек тили мени бутунлай ўзига мафтун этди. Мен бу тилнинг «асири»га айландим. Ўзбек урф-одатларини, мамлакатингиз тарихини, маданиятини ва диний таълимотини ўзбек тилини чуқур билиш орқалигина ўрганиш мумкин. Шунинг учун ҳам ўзбек тили ҳаётимда алоҳида из қолдирган.

Худо хоҳласа, келгуси йил Тошкентга бориб, ўзбек тилини янада чуқурроқ ўрганишни ният қилаяпман. Шу билан бирга, Абдулла Қодирийнинг «Меҳробдан чаён» асарини таржима қилиш асосий  режаларимдан бири.

Ўзбекистонни, ўзбеклар билан бир дастурхон атрофида ўтириб чой ичиб, суҳбатлашишни жуда соғиндим.

Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин!

Мавзуга оид

Ўзбекистон фуқароларини ватанга эвакуаци...

Ҳамюртларимизни ватанга қайтариш мақсадида ташкил этилаётган рейслар янги жадвали ишлаб чи...

Жаҳонгир Олимжонов: мен ўзимнинг констит...

Хитойда таҳсил олаётган юртдошимиз Жаҳонгир Олимжонов Ўзбекистон Конституцияси қабул қилин...

Швейцария билан Ўзбекистонда сув ресурсл...

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик аген...

Сўнгги янгиликлар