Uz / Ўз Ru En

Toshkent

07/Март/2021   Таълим

Ўзбекистон элчихонаси: ТДИУда Буюк Британия таълим стандартлари асосида иқтисодиёт бўйича таълим ва академик дастурлар ишлаб чиқилмоқда


ЛОНДОН, 7 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ) ва Портсмут бизнес мактаби вакиллари ўртасида музокаралар ташкил этди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Онлайн-тадбирда олий ўқув юртлари ўртасида жорий йил январь ойида имзоланган Меморандум ижроси билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

ТДИУ проректори Дилшоджон Раҳмонов, Портсмут университети бизнес ва ҳуқуқшунослик факультети катта ўқитувчиси, халқаро департаменти директори Дэвид Уорд, етакчи мутахассиси Мелани Лэнг, ушбу университет халқаро департаменти директори Инь Ван ва глобал ҳамкорлик бўйича мутахассиси Жо Холл иштирок этди.

Дэвид Уорд Портсмут университети бизнес ва ҳуқуқшунослик факультети фаолияти, бакалавр, магистратура ва докторантура даражаларида тақдим этилаётган ўқув дастурлари ҳақида сўзлаб берди. Портсмут бизнес мактаби ва Ҳуқуқшунослик мактаби мазкур факультет таркибига киради.

Британия университети вакиллари «икки томонлама дипломлар» дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имкониятига эътибор қаратди. Мазкур дастурлар бир вақтнинг ўзида Буюк Британия ва Ўзбекистон олий билим юртларининг бакалавр ва магистратура даражаларидаги дипломларини  бериш, ўзбекистонлик тадқиқотчилар ва ўқитувчиларни Британия университетига таклиф қилиш, инглиз профессор-ўқитувчиларини ТДИУга ўқитувчилик амалиётини бажариш учун юбориш, шунингдек, икки университет талабаларини "Staff Mobility" алмашинув дастури доирасида ўқитишни назарда тутади.

Дилшоджон Раҳмонов ушбу таклифларни қўллаган ҳолда ҳамкорликнинг Портсмут университетида ТДИУ ўқитувчиларининг малакасини ошириш, қисқа муддатли курслар доирасида британиялик талабаларни қабул қилиш, Портсмут таълим стандартлари асосида иқтисодиёт бўйича янги ўқув ва академик дастурларни ишлаб чиқиб, уларни ТДИУ ўқув жараёнига жорий қилиш каби устувор йўналишлари ҳақида фикр билдирди.

Ҳамкорликнинг белгиланган йўналишларини амалга ошириш учун икки университет профессор-ўқитувчилари ўртасида мунтазам учрашувлар ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Ҳиндистон билан электр энергетикаси тарм...

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатов ушбу мамлакатнинг “NTPC Ltd.” электр эне...

Самарқанд давлат университети ва Шотланд...

Мамлакатимизнинг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагида Самарқанд давлат университети (СамД...

Қарши давлат университети Шаҳрисабз педа...

Кеча мамлакатимизнинг Озарбайжондаги элчихонаси кўмагида Қарши давлат университети Шаҳриса...

Сўнгги янгиликлар