Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

21/Сентябрь/2020   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон номзоди Туркий кенгаш Бош котиби ўринбосари сифатида иш бошлайди

ТОШКEНТ, 21 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркия Кенгаши) Бош котиби ўринбосари лавозимига Ўзбекистон фуқароси Мирвоҳид Азимов номзодини тасдиқлаш жараёни якунлангани ҳақидаги маълумот тақдим этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири.


Мирвоҳид Азимов Тошкент шаҳрида туғилган, 40 ёшда. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини 2003 йилда халқаро ҳуқуқ бўйича бакалавр ва магистр даражаси билан тамомлаган, юридик фанлари номзоди.

У Ташқи ишлар вазирлигида 17 йиллик меҳнат тажрибасига эга.Тўрт йил давомида Пекиндаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти котибиятида ишлаган. 2012 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлигининг юридик бўлимини бошқариб келади.

Мирвоҳид Азимов Туркий кенгашдаги фаолиятини шу йил октябрь ойиданбошлаши кутилмоқда.

Мавзуга оид

АҚШ давлат котиби 28 февраль куни Ўзбек...

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 28 февраль – 1 март кунлари ташриф билан Тошкент шаҳрида...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбо...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳром Аълоев бугун Қозоғистон элчиси Бейбут ...

Ўзбекистон ТИВ раҳбари БМТнинг Тамаддунл...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилот...

Сўнгги янгиликлар