03/Февраль/2023 Илм-фан
ҚОҲИРА, 3 февраль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихона кўмагида Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ва Миср Китоблар ва миллий архивлар уйи бош ҳайъати ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбир чоғида икки муассаса ўртасидаги Англашув меморандумининг лойиҳаси мутахассислар даражасида муҳокама қилинди.
Учрашув давомида томонлар тарих ва маданият мавзуларини қамраб олган мақолаларни икки давлатнинг илмий журналларида чоп этиш, қўлёзма асарларини биргаликда тадқиқ этиш, уларни тиклаш, электрон нусхаларини олиш, ўзаро конференция ва форумлар ўтказиш ҳамда бошқа йўналишлар бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.
Музокаралар натижаси ўлароқ, Англашув меморандуми ўзаро мувофиқлаштирилгани ҳолда имзоланиш учун тайёр ҳолга келтирилди.
Мазкур ҳужжатни Ўзбекистон - Миср иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлиги бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги
7-йиғилиши доирасида имзолаш режалаштирилган.