Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Июнь/2022   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистонинг АҚШдаги элчихонаси CESS 7-минтақавий конференциясида иштирок этди

ВАШИНГТОН, 26 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ходимлари Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўтказилган Марказий Евроосиё тадқиқотлари жамиятининг (Central Eurasian Studies Society - CESS) 7-минтақавий конференцияси очилиш маросимида онлайн тарзда иштирок этди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.


Тадбирнинг очилиш маросимидаги нутқида ЖИДУ ректори, сенатор Содиқ Сафоев барча халқаро эксперт, тадқиқотчи ва олимларга мамлакатимизда ҳаётга татбиқ этилаётган янгиланишлар жараёни, иқтисодиётни эркинлаштириш динамикаси, янги ташқи сиёсат, жумладан, Марказий Осиё минтақасида яхши қўшничилик ва ўзаро ишонч муҳитини мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатлар, шунингдек, минтақавий хавфсизликни таъминлаш борасидаги ёндашувлар ҳақида сўзлаб берди.

Марказий Евроосиё тадқиқотлари жамиятининг президенти, Питтсбург университети профессори Женнифер Муртазашвили CESSнинг 7-минтақавий конференциясини Тошкентда ўтказиш катта шараф эканини таъкидлади. Шу муносабат билан эксперт мамлакат раҳбарияти ва ЖИДУга шундай муҳим тадбирни ташкил этиш имконияти ҳамда дунёнинг турли бурчакларидан мутахассислар келгани учун ўз миннатдорлигини билдирди.

- CESS Марказий Осиё минтақаси давлатларига, шу жумладан Ўзбекистонга мамлакатни олға силжитадиган таълимни олиб киришни ўзининг асосий вазифаларидан бири деб билади, - деди CESS президенти. - Биз пандемиядан кейин биринчи марта ушбу форматда учрашяпмиз. Биз мисли кўрилмаган сиёсий шароитлар туфайли одамлар конференцияда бунчалик қаттиқ ишлаётганини ҳеч қачон кўрмаганмиз. Бу ақл бовар қилмайдиган минтақавий ва глобал силкиниш даври ва биз қайси давлатдан бўлишидан қатъи назар, иштирокчиларни бирлаштириш учун жуда кўп меҳнат қилдик.

Европа Марказий Осиё тадқиқотлари жамияти (European Society for Central Asian Studies - ESCAS) кенгаши раиси Адриан Фов халқаро эксперт ва олимларининг COVID пандемияси сабабли икки йиллик танаффусдан сўнг юзма-юз учрашиш имкониятига эга бўлгани ҳамда мазкур анжуманнинг юқори даражада ташкил этилгани барча халқаро тадқиқотчилар томонидан ижобий баҳоланганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 23-26 июнь кунлари Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Марказий Евроосиё тадқиқотлари жамияти ва Европа Марказий Осиё тадқиқотлари жамияти ҳамкорлигида нуфузли минтақавий конференция бўлиб ўтмоқда. Тадбирда 30 дан ортиқ давлатдан сиёсатшунослик, халқаро муносабатлар, иқтисодиёт, молия, ҳуқуқ, тарих, антропология, маданиятшунослик, диншунослик, таълим, медиашунослик, социология ва бошқа соҳалар бўйича 300 нафарга яқин олим ва эксперт иштирок этмоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчихонаси вакили Ўш ва Жалол...

Мамлакатимизнинг Қирғизистондаги элчихонаси вакили Ўш ва Жалол-обод шаҳарларида хизмат саф...

Вашингтонда Ўзбекистон Президенти сайлов...

Ўзбекистон элчихонасидан маълум қилишларича, кеча АҚШнинг Атлантика кенгаши таҳлил маркази...

Беларусда нишонланган Наврўз тантаналари...

Беларусда нишонланган Наврўз тантаналарида Ўзбекистон маданияти ва санъати намойиш этилди...

Сўнгги янгиликлар