Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Март/2023   Конституциявий ислоҳотлар

Қозоғистондан муносабат: Ўзбекистон Конституциясига таклиф этилаётган ўзгартишлар мамлакатни демократлаштириш жараёнининг янги босқичини ифодалайди

ОЛМАОТА, 27 март. /«Дунё» АА/. «Стратегия» Ижтимоий-сиёсий тадқиқотлар маркази» жамоат фонди раҳбари, социолог, Гульмира Илеулова «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиш  ва қўшимчалар киритиш жараёни ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:


— Конституцияга киритилаётган ўзгартиришларнинг энг муҳим қисми ижтимоий блокдир. Таклиф этилаётган ўзгартиришларга кўра, давлат аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳимоя қилиш мажбуриятларини ўз зиммасига олиши керак бўлади. Фуқароларга таълим олиш ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ҳуқуқи кафолатланади. Аҳолига  давлат томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар кўламининг кенгайтирилиши ўртача умр кўриш сифати ва кўпайишига, болалар ва оналар ўлимининг камайишига хизмат қилади. Бу Ўзбекистонда дунёнинг энг ривожланган мамлакатларида қабул қилинган меъёр ва стандартларга мувофиқ, тўлақонли  «welfarestate»  қуриш йўлидаги жиддий қадамдир.

Мамлакат иқтисодий тизимини модернизация қилишга қаратилган тузатишлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилган либерал иқтисодий ислоҳотларни Польшадаги Лешек Бальцерович, Словакияда Иван Миклош ва урушдан кейинги Германияда Людвиг Эрхард ислоҳотлари билан ҳозирданоқ тенглаштириш мумкин. Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва дахлсизлигини таъминлаш бўйича таклиф этилаётган ўзгартиришлар нафақат бу ислоҳотларни қонунийлаштиради, балки уларни янада мустаҳкамлайди. Бу эса Ўзбекистоннинг келгуси йилларда жадал иқтисодий юксалишига хизмат қилиши шубҳасиз.

Мавзуга оид

Бельгиядан муносабат: Конституцияни тако...

Ўзбекистон-Нидерландия дўстлик жамғармаси раиси Далия Олтунтепе Ўзбекистонда амалга ошириш...

Ўзбекистон Президентининг мамлакат Конст...

Испаниянинг етакчи «El Mundo Financiero» онлайн-нашрида Ўзбекистон Президентининг Конститу...

Италия ва Грецияда Ўзбекистон Конституц...

Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган 16-референдум участкасида Ўзб...

Сўнгги янгиликлар