Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


29/Март/2021   Марказий Осиё

Туркманистонда биринчи марта парламентнинг юқори палатасига сайлов бўлиб ўтди


ТОШКEНТ, 29 март. / «Дунё» АА/. Кеча Туркманистонда мамлакат парламенти (Милли Генгеш)нинг юқори палатаси - Халқ маслаҳати аъзоларининг биринчи сайлови бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири «Туркменистан сегодня» давлат ахборот агентлигига маълумотига асосланиб.

Халқ маслаҳати таркиби 56 кишидан ташкил топади. Амалдаги сайлов қонунчилигига асосан, уларнинг 48 нафари вилоятлар ва Ашхобод шаҳридан маҳаллий вакиллик органлари (халқ маслаҳати) йиғилишларида яширин овоз бериш йўли билан сайланади, яна саккиз аъзо мамлакат Президенти томонидан тайинланади.

Туркманистон сайлов ва референдумлар ўтказиш бўйича марказий комиссияси маълумотига кўра, 48 мандат учун 112 номзод рўйхатга олинган, уларнинг 26 фоизини аёллар ташкил этган.

Сайлов жараёнини 440 нафар миллий кузатувчи ўз ваколатлари доирасида мониторинг қилди.

2019 йил сентябрь ойида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов икки палатали парламент тизимига ўтиш ташаббуси билан чиққан эди. Милли Генгеш таркибига Халқ маслаҳати (юқори палата) ва Межлис (қуйи палата) киради.

Мавзуга оид

Алоҳида эҳтиёжга эга болалар учун Япони...

Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги, JICAнинг Ўзбекистондаги ...

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти ташабб...

Жорий йил 31 март куни Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик к...

Қирғизистон Президенти биринчи хорижий с...

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров бугун Россияга биринчи хорижий сафари билан жўнаб кет...

Сўнгги янгиликлар