Uz / Ўз Ru En

Toshkent

15/Сентябрь/2020   Долзарб

Жанубий Корея эксперти фикри: Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш Ўзбекистоннинг халқаро имижини янада мустаҳкамлаш имконини беради


СEУЛ, 15 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг замонавий ривожланиши чет элларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Тадрижий ислоҳотлар, фаол халқаро ҳаёт – буларнинг барчаси экспертлар ва хорижий давлатлар жамоатчилик ҳамда сиёсий доиралари вакиллари томонидан ижобий қарши олинмоқда.

«Дунё» АА мухбири сув ресурслари бўйича Осиё парламентлараро маслаҳат кенгаши президенти Бён Жэ Ил (Жанубий Корея – Ўзбекистон парламентлараро дўстлик ассоциациясининг собиқ раиси) билан суҳбатлашди, унинг Ўзбекистон раҳбарияти томонидан илгари сурилган ва муваффақиятли амалга оширилаётган халқаро ташаббусларга берган баҳолари билан қизиқди.

– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси давомида илгари сурилган ташаббусларини таъкидлашни истардим, – деди суҳбатдош. – Бугун Ўзбекистон Афғонистон Ислом Республикасида кўп йиллик қонли урушни тўхтатиш бўйича саъй-ҳаракатларга алоҳида аҳамият бермоқда ва Марказий Осиё минтақасини ўз ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши сифатида белгилаган.

2018 йил 22 июнда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан "Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш" тарихий резолюциясининг қабул қилиниши Ўзбекистон ташаббусларининг халқаро миқёсда кенг қўллаб-қувватланишининг ёрқин тасдиғи бўлди.

Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш муаммолари ҳақида гапирганда, минтақанинг трансчегаравий сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш каби муҳим масалада муросага эришганини эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Бундан ташқари, Ўзбекистон қўшни Афғонистонни иқтисодий тиклаш, унинг транспорт ва энергетика инфратузилмасини ривожлантириш ва миллий кадрларини тайёрлашга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Республиканинг БМТ билан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорлиги фаоллашмоқда. Ушбу соҳада Ўзбекистон Президенти шошилинч ечимни талаб қиладиган яна бир долзарб ва глобал муаммо 2 Орол денгизи фожиасига эътибор қаратди, дунё ҳамжамияти эътиборини ушбу масалани ҳал этишга чақирди.

Орол денгизи экологик ҳалокатининг жиддийлигини ҳисобга олиб, республикада ушбу фожиа оқибатларини юмшатиш учун қатор муҳим халқаро тадбирлар ўтказилди.

Ўзбекистон Президентининг ташаббуси билан 2018 йилда БМТ шафелигида Траст фонди ташкил этилди.

Бу Ўзбекистон раҳбариятининг Орол минтақасидаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш бўйича ташаббусларини халқаро миқёсда кенг қўллаб-қувватлаётганидан далолат беради.

Ўзбекистоннинг БМТ билан муносабатларида диний бағрикенгликни сақлаш ва мустаҳкамлаш, ёшларнинг долзарб муаммоларини ҳал қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

БМТ Бош Ассамблеясининг 2018 йил 12 декабрдаги сессияси ялпи мажлисида "Маърифат ва диний бағрикенглик" махсус резолюцияси қабул қилинди. Лойиҳаси Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ушбу ҳужжат қисқа вақт ичида қабул қилинди ва БМТнинг барча аъзо давлатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Бугунги кунда Ўзбекистон жадал ривожланмоқда, мамлакатнинг сиёсий фаоллиги ўсиб бормоқда, барча соҳаларда чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

"Халқ ҳукуматга эмас, балки ҳукумат халққа хизмат қилиши керак" деган тамойил давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланди. Бу каби қараш Жанубий Кореяда ҳам бор – мамлакатимиздаги асосий ғоя - "Халқ давлатнинг ҳақиқий хўжайини".

Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги ҳамкорлик алоҳида эътиборга лойиқ. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил Сеулга ва Президент Мун Чжэ Иннинг 2019 йилда Ўзбекистонга олий даражадаги ташрифлари якунлари бўйича қиймати 20 миллиард доллардан зиёд шартномалар имзоланди. Бу турли соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлади.

2019 йилда икки томонлама муносабатлар махсус стратегик шериклик даражасига кўтарилди. Дўстлик ва ўзаро ишонч янада мустаҳкамланди.

Ишончим комилки, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган жуда муҳим ташаббусларнинг ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилиши Ўзбекистоннинг халқаро имижини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Мавзуга оид

БМТ билан ҳамкорликни кенгайтириш масала...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари С.Умурзоқов билан Бирлашган Миллатлар Ташкило...

Адлия вазири UNODCнинг минтақавий идорас...

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов БМТ Гиёҳванд моддалар...

Туркий кенгашга аъзо давлатлар транспорт...

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар ва Венгрия транспорт вазирлари б...

Сўнгги янгиликлар