Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

05/Октабрь/2021   Ўсиш нуқтаси

Жиззахда заъфарон гуллади, Италиядан яна 20 миллион дона заъфарон туганакпиёзбоши юкланган юк машиналари Ўзбекистон сари йўлга чиқди


ТОШКЕНТ, 5 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўтган йил мамлакатимизнинг Италиядаги элчихонаси кўмагида “BMB Trade Group” компанияси Жиззах вилоятида заъфарон етиштириш ва қайта ишлаш бўйича йирик инвестициявий лойиҳа ижросига киришганди. Бахмал туманида заъфарон туганакпиёзбошлари ерга қадалиб, мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида янги тажрибага қўл урилган эди.

Жорий йил заъфарондан олинган дастлабки ҳосил Европа мамлакатларига экспорт қилина бошланди.

Шу кунларда бу ноёб ўсимлик Бахмал далаларида гулга кирди. Жорий йил тумандаги заъфарон плантацияларини кенгайтиришга қарор қилинди. Айни мақсадда Италиянинг Брешиа шаҳридан 20 миллионта заъфарон туганакпиёзбоши юкланган юк машиналари Ўзбекистон сари йўлга чиқди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири. 

Уруғлик 6 минг 800 километр масофани, яъни Евроосиёнинг Словения, Венгрия, Польша, Беларусь, Россия ва Қозоғистон каби давлатлари ҳудудини босиб ўтиб, юртимизга етиб келади.

Мазкур йирик инвестициявий лойиҳанинг аҳамияти шундаки, Жиззах вилоятида етиштирилган ҳосил энг илғор технологиялар ёрдамида қайта ишланиб, Европага экспорт қилинмоқда.

Шунингдек, лойиҳа доирасида яратилган заъфарон кластери атрофида пазандачилик, фармацевтика ва бошқа соҳаларнинг махсулотларини қайта ишлаб чиқариш учун қўшимча қувватлар барпо этилаётгани Бахмал туманида 400 нафар доимий ва 30 мингдан ортиқ мавсумий иш ўрни яратилишига хизмат қилади. 

Мавзуга оид

Мамлакатимизда яратилган қулай инвестици...

Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан «Ангрен» эркин иқтисодий зонас...

Ўзбекистон дунёдаги заъфарон етиштирилад...

Италиядан 20 миллион дона заъфарон пиёзбошлари ортилган юк машиналари Словения, Венгрия, П...

Ўзбекистонда заъфарон етиштириш бўйича к...

Бугун Жиззах вилоятининг Бахмал туманида биринчи марта заъфарон пиёзи экилди...

Сўнгги янгиликлар