Uz / Ўз Ru En

Toshkent

12/Август/2020   Маданият

Аҳмад Йилдирим: «Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» асари ҳозиргача илмий ва амалий аҳамиятини йўқотмаган


САМАРҚАНД, 12 август. «Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Туркиянинг Анқара Йилдирим Боязид университети билан ҳамкорликда “Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан муҳаддислар ва уларнинг ҳадис илми ривожига қўшган ҳиссаси” мавзусига бағишланган онлайн семинар ўтказилди, деб хабар бермоқда ֿ«Дунё» АА мухбири.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ахборот хизмати хабарига кўра, тадбирда  Туркиянинг Анқара Йилдирим Боязид университети исломий илмлар факультети профессори, ҳадисшунос олим доктор Аҳмад Йилдиримнинг ҳадис илми тарихи, мовароуннаҳрлик буюк муҳаддислар, машҳур ҳадис тўпламлари ва уларга ёзилган шарҳлар ҳақидаги маърузаси тингланган.

– Тадқиқотларим натижасидан келиб чиқиб, баралла айтишим мумкинки, Имом Бухорийнинг «Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» асари бугунги глобаллашув жараёнида айрим муаммоли масалаларни ечишда муҳим манба бўлиб хизмат қилмоқда – деди туркиялик олим. – Ушбу асар ислом оламида бежиз Қуръони каримдан кейинги энг ишончли манба деб эътироф этилмаган. Имом Бухорийнинг «Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» асари дунё илм аҳли наздида ҳозиргача илмий ва амалий аҳамиятини йўқотган эмас. Бугун ҳам ислом дини билан боғлиқ кўп масалаларда бу асар бизга асосий манбаа бўлмоқда.

Семинарда шунингдек, Имом Термизий, Имом Доримий каби алломаларнинг ислом илми ривожига қўшган ҳиссаси, улар томонидан ёзиб қолдирилган асарлар ва уларнинг бугунги кундаги аҳамияти тўғрисида маълумот берилди.

Мавзуга оид

Туркияда «Жалолиддин Мангуберди» сериали...

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги буюртмасига кўра "Ўзбеккино" миллий агентлиги б...

«Илҳақ» бадиий фильми Беларусда намойиш ...

«Ўзбекфильм» киностудияси делегация Беларусга сафари доирасида ушбу мамлакатда таҳсил олаё...

“Хасис баққол” мультфильми хорижлик мута...

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан "Astir animation studio" МЧЖ томонидан ишл...

Сўнгги янгиликлар