Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Июнь/2021   Парламент

Аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўйича Миллий ҳаракатлар дастури тасдиқланди


ТОШКЕНТ, 21 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгашининг «Аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўйича Миллий ҳаракатлар дастури тўғрисида»ги қўшма қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Олий Мажлис палаталари томонидан қабул қилинган қўшма қарордан кўзланган мақсад аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш, бу борадаги асосий йўналишлар ва амалий вазифаларни белгилаш, «Бир сайловчи-бир овоз» тамойили асосида фуқароларнинг сайлов жараёнларидаги фаоллигини ошириш, сайловлар ва референдумларнинг аҳамиятига доир тушунтириш ишларини замон талабларига мувофиқ такомиллаштириш, сайловларни ва референдумларни ўтказувчи комиссиялар аъзоларининг малакасини ошириш, уларга услубий, ташкилий ва техник ёрдам кўрсатиш ишларини янги босқичга олиб чиқишдан иборат.

 Ҳужжат билан Аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўйича Миллий ҳаракатлар дастури ва Аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўйича Миллий ҳаракатлар дастури ижроси юзасидан «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди.

Аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўйича Миллий ҳаракатлар дастури ижроси юзасидан «Йўл харитаси» бажарилиши ишчи гуруҳ томонидан мониторинг қилиб борилади.

Олий Мажлис палаталари томонидан қабул қилинган қўшма қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси Аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўйича Миллий ҳаракатлар дастури ижроси юзасидан «Йўл харитаси» бажарилишини таъминлаш чораларини амалга оширади.

Қад этилишича, Аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўйича миллий ҳаракатлар дастури (Миллий ҳаракатлар дастури) аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш борасидаги асосий мақсад ва вазифалар, йўналишлар, фуқароларнинг сайлов жараёнларидаги фаоллигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини ўз ичига олади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ва электорал маданиятини ошириш, сайловларга оид халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда уларни ташкил этиш ва ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистоннинг Сайлов кодекси ҳамда қатор қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида сиёсий ҳуқуқлар, хусусан, фуқароларнинг конституциявий сайлов ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлаш соҳасида аниқ мақсадга йўналтирилган чора- тадбирлар амалга оширилди.

Сайлов бўйича халқаро стандартлар ва тавсиялар миллий қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига тизимли ҳамда босқичма-босқич имплементация қилинмокда.

Шу билан бирга, аҳолининг барча қатламларига сайловга оид ахборотни тезкор ва аниқ йўналтирилган ҳолда етказмасдан, бу борада уларнинг хабардорлиги ва электорал маданиятини юксалтирмасдан туриб, демократик ислоҳотларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиб бўлмайди.

Аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш борасида қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун фуқароларнинг, шу жумладан ёшлар, хотин-қизлар ва жисмоний имконияти чекланган шахсларнинг сайлов қонунчилиги ва сайлов жараёнларидан хабардорлик даражасини ошириш ишларини инновацион ёндашувлар асосида йўлга қўйиш зарурдир.

Сайлов жараёни барча иштирокчиларининг сайловлар борасидаги билим ва кўникмаларини оширишда аниқ йўналтирилган ёндашувдан фойдаланишга ҳамда ушбу жараённи замонавий илмий-услубий воситалар билан таъминлашга эҳтиёж тобора ортиб бормокда.

Электорал маданиятни юксалтириш ушбу йўналишда шаклланган амалдаги тажрибани тизимлаштиришни, шунингдек, сайлов жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган фаолиятга янги услубларни жорий этишни, ёшларнинг сайлов жараёнларига фуқаро сифатидаги дахлдорлигини кучайтиришни талаб этмоқда.

Миллий ҳаракатлар дастурининг қуйидаги асосий вазифалари юқорида таъкидланган мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмаклашишдан иборат:

-сайловчиларнинг, сайлов комиссиялари аъзоларининг ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг билим ва кўникмаларини ошириш тизимини яратиш ҳамда такомиллаштириб бориш;

-фуқароларнинг, шу жумладан ёшларнинг, хотин-қизларнинг, жисмоний имконияти чекланган шахсларнинг электорал маданиятини юксалтириш;

-фуқароларнинг сайлов тўғрисидаги хуқуқий билимларини, ҳуқуқий онгини ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик қилиш;

-сайловчиларнинг, хусусан, ёшлар, хотин-қизлар, жисмоний имконияти чекланган шахсларнинг сайлов жараёнларида ҳамда овоз беришда бевосита иштирок этишининг аҳамиятини тушунтириш;

-сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнлари холисона ёритилишини таъминлаш ва бошқалар.

  Қўшма қарорга кўра, Миллий ҳаракатлар дастурини амалга ошириш ижтимоий шериклик асосида  ҳам амалга оширилади.

Таъкидланишича, Миллий ҳаракатлар дастурини амалга оширилиши  натижасида аҳолининг электорал маданияти юксалади, сайлов жараёнларида қонун устуворлиги таъминланишига эришилади. Сайловчиларнинг сайлов қонунчилигидан ва сайловлар жараёнларидан хабардорлиги ошади ва сайлов жараёнининг иштирокчилари сайлов комиссиялари фаолияти, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг барча босқичлари ҳақидаги ахборот билан таъминланади.

Бундан ташқари, сиёсий партиялар ва номзодларнинг сиёсий платформалари ҳамда сайловолди дастурлари билан тезкор ва қулай тарзда танишиш имконияти яратилади.

Мавзуга оид

Олий Мажлис Сенати Раиси Жаҳон банки виц...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бугун Жаҳон банкининг Европа ва Марк...

Ўзбекистонда Гендер статистикасини юрит...

Ўзбекистон Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси Халқаро меҳнат ташкилот...

Зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича Ўз...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижи...

Сўнгги янгиликлар