Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Октабрь/2020   Сиёсат

Абдулазиз Комилов: Ўзбекистон БМТнинг халқаро кун тартибини амалга ошириш бўйича фаолиятига бундан кейин ҳам ўз ҳиссасини қўшишда давом этади


ТОШКEНТ, 24 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кеча БМТ куни муносабати билан ўтказилган видеоконференция форматидаги тадбирда нутқ сўзлади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Бундан 75 йил олдин - 1945 йил 24 октябрь куни янги ташкил этилган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низоми кучга кирган эди.

Қуйида Ўзбекистон  Республикаси ташқи ишлар вазирининг нутқи эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

«Ҳурматли иштирокчилар,

Сизни, БМТнинг 75 йиллиги нишонланаётган жорий йилда БМТ кунига бағишлаб ўтказилаётган бугунги тантанали тадбирда қутлашга ижозат бергайсиз. Ушбу универсал ташкилот туфайли биз бутун инсоният, шунингдек, алоҳида мамлакатлар ва минтақалар манфаатларига дахлдор бўлган энг долзарб масалаларни ҳал қилиш бўйича умумий саъй-ҳаракатларни бирлаштириш имкониятига эгамиз.

БМТнинг COVID-19 пандемияси ва унинг оқибатларига қарши курашишдаги етакчилиги яқин халқаро ҳамкорликнинг самарадорлигини яна бир бор намойиш этди.

Бугун Ўзбекистон ўз тараққиётининг сифат жиҳатидан янги босқичига қадам қўйди. Мамлакатимизда демократик ўзгаришлар ортга қайтмайдиган моҳият касб этди ва Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилмоқда. Унда белгиланган ҳаётий ислоҳотлар Барқарор ривожланиш мақсадларига тўлиқ мос келади.

Биз очиқ, амалий ва конструктив ташқи сиёсат юритишда муҳим натижаларга эришдик. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиёда сиёсий ишонч ва ўзаро англашни мустаҳкамлаш бўйича янги ёндашуви ҳаётга муваффақиятли тадбиқ этилмоқда.

Мамлакатимиз БМТга аъзо давлатларнинг қўшни Афғонистондаги урушни тўхтатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштиришда муҳим роль тутмоқда.

28 йил давомида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги конструктив ҳамкорлик муҳим воқеаларга бой бўлди.

2018-2019 йилларда Бош Ассамблеяда Ўзбекистон томонидан тавсия этилган учта резолюция қабул қилинди. Улар Марказий Осиёдаги минтақавий ва халқаро ҳамкорлик, таълим ва бағрикенглик ҳамда минтақавий туризм масалалрини қамраб олган.

2018 йил давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва БМТ Бош котибининг қўллаб-қувватлови билан Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида Траст фонди ташкил этилди.

БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича узоқ муддатга мўлжалланган "Йўл харитаси" ишлаб чиқилди ва самарали амалга оширилмоқда.

Барқарор ривожланиш мақсадларини, қашшоқликни енгиш ва аҳолининг ижтимоий фаровонлигини ошириш, гендер тенглиги ва сўз эркинлигини таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда иқлим ўзгариши оқибатларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни самарали амалга ошириш давом этмоқда.

Ўзбекистон  сўнгги йилларда инсон ҳуқуқлари бўйича сезиларли ютуқларга эришди. Мамлакатимизнинг биринчи марта БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайлангани тарихий воқеа бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясидаги иштироки якунлари бўйича биз давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббусларни амалга оширамиз. Улар БМТ фаолиятининг учта асосий йўналиши - тинчлик ва хавфсизлик, барқарор ривожланиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тарғиб қилишни қамраб олган.

Биз БМТ Бош котибининг халқаро саъй-ҳаракатлари ва ташаббусларини қатъий қўллаб-қувватлаймиз.

Ўзбекистон БМТнинг халқаро кун тартибини амалга ошириш бўйича фаолиятига бундан кейин ҳам ўз ҳиссасини қўшишда давом этади.

Бугунги тадбирнинг барча иштирокчиларини яна бир бор БМТ куни билан қутлашга ижозат бергайсиз. Сизга мустаҳкам саломатлик, янги муваффақиятлар ва оилаларингизга фаровонлик тилайман!”

Мавзуга оид

Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги в...

Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда. Т...

Озарбайжондан муносабат: Ўзбекистон ШҲТ ...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг бугу...

Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишд...

Президентимиз Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги видеомурожаатида Бар...

Сўнгги янгиликлар