18/Май/2022 Таълим
БРЮССЕЛЬ, 18 май. /«Дунё» АА/. Ватандошлар ўртасида оммабоп бўлган Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ҳузуридаги миссияси ва Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонасининг телеграм-канали IELTS имтиҳонларига тайёргарлик кўриш учун бепул онлайн курснинг электрон почта манзилини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Канал маълумотларига кўра, Квинсленд (Австралия) университетининг онлайн курси IELTS имтиҳонлари учун мустақил тайёрланишнинг барча жиҳатларини қамраб олган (тинглаш, гапириш, ўқиш ва ёзиш). Квинсленд университети IELTS тест марказларидан бири ҳисобланади.
Дастур доирасида 80 соатлик интерактив материаллар (видеофильмлар ва машқ вазифалари) тақдим этилади. Уларни хоҳишга қараб бажариш мумкин.
Барча дарслар бепул (агар онлайн таълим олганлик ҳақидаги сертификат керак бўлса, 99 доллар тўланади).
Ўқиш муддати - 8 ҳафта.