Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Август/2021   Президент

Абу-Даби Амирлиги валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли Кучлари Олий бош қўмондони Ўзбекистон Президентини мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклади

ТОШКЕНТ, 30 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Абу-Даби Амирлиги валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли Кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Муҳаммад Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Давлатмиз раҳбари Матбуот хизмати манбасига кўра, Абу Даби валиаҳди Амирликлар халқи номидан дўст Ўзбекистон Президенти ва халқини мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этиб, фаровонлик, катта зафарлар ва бардавом тараққиёт тилакларини изҳор этди.

Томонлар 2019 йил март ойида Бирлашган Араб Амирликларига олий даражадаги ташрифда эришилган келишувларни амалга ошириш доирасидаги ишларнинг амалий натижаларини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Куни кеча Masdar компанияси билан биргаликда Ўзбекистонда қувват 100 МВтли илк қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Бундан ташқари, энергетика тармоғида яна олтита йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Турли тармоқларда умумий қиймати 5 миллиард долларлик 15 та инвестиция лойиҳасини илгари суриш ишлари олиб борилмоқда.

Бошқарув соҳасида кадрлар, ахборот технологиялари бўйича мутахассислар тайёрлаш борасида қатор муҳим дастурлар, гуманитар алмашинув лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Афғонистондаги вазият ривожланиши юзасидан фикр алмашилди. Минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича фаол мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти: Маҳалла обод бўлс...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Янгиҳаёт туманидаги Дўстлик маҳалласи ҳаёти билан танишди...

Давлатимиз раҳбари: Биз Янги Ўзбекистон...

Ўзбекистон Президенти Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрамлари ...

Ўзбекистон Президентининг Италияга расми...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Италияга тадбирларга бой тарихий ташрифи якунига...

Сўнгги янгиликлар