Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Май/2022   Илм-фан

Абу Али ибн Сино мероси ва инновациялар замонавий доришуносликда

ТОШКЕНТ, 26 май. / «Дунё» АА /. Тошкентда ўтказилган «Абу Али ибн Сино мероси ва инновациялар замонавий фармацевтикада» V Халқаро илмий-амалий конференцияда буюк бобокалонимиз қолдирган бебаҳо мерос ҳақида атрофлича фикр юритилди,  деб хабар бермоқда «Дунё» АА.


Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент фармацевтика институти ва «Ибн Сино» жамоат фонди ташаббуси билан 300 нафардан ортиқ мутахассис олимлар, эксперт, шифокор, фармацевт, кимёгар, биолог,  табибатчилар, гибрид форматда эса Германия, Исроил, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Жанубий Корея, Малайзия, Россия ва Туркия мутахассисларини жамлаган ушбу анжуманда жаҳон тиббиёти ва фармацeвтикаси ривожига беқиёс ҳисса қўшган Абу Али ибн Синонинг инсониятга қолдирган бой илмий меросини чуқур ўрганиш, соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни жадаллаштириш, тиббиёт ва фармацевтика соҳасида илмий тадқиқотларни рағбатлантириш, мамлакатимиз илмий салоҳиятини ривожлантириш юзасидан халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш каби масалалар муҳокама қилинди.

Илмий анжуман доирасида ялпи ва 6 та шўъба мажлислари бўлиб ўтди. Уларда 100 нафардан ортиқ экспертлар ўз маърузалари билан қатнашди.

Анжуманда халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Ибн Сино жамоат фонди ва Тошкент фармацевтика институти ўртасида, Россия халқ табобати ва Европа тиббиёт ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик Меморандумлари имзоланди.

V Халқаро илмий-амалий анжуман доирасида, шунингдек, илмий ишларга бағишланган Абу Али ибн Сино номидаги мукофот учун қуйидаги номинацияларда танлов эълон қилинди: «Авиценна инновациялари», «Замонавий фармацевтика соҳасидаги инновациялар», «Ёш фармацевт».   

Эслатиб ўтамиз: 2017 йилда «Ибн Сино» жамоат фонди Тошкент фармацевтика институти билан Ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди.  Ушбу ҳужжат ассосида 2018 йилдан бошлаб Тошкент шаҳрида ҳар йили  ушбу форматдаги илмий анжуманлар ташкил этиш анъанаси бошланган. Шу кунга қадар ушбу мавзуда 5та халқаро конференция ўтказилди.

Жорий йилда конференция формати ва иштирокчилар сони сезиларли кенгайди. Бу ҳолат эса «Ибн Сино» жамоат фонди ва Тошкент фармацевтика институтининг амалдаги муваффақиятли ҳамкорлигидан далолат беради.

Мавзуга оид

Эртага Ҳамдўстлик мамлакатлари олимлари...

Эртага Минск шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар олимларининг III форуми ўз ишини бошлайди...

Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма илмий дастури...

Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма илмий дастури асосида 23 та лойиҳа молиялаштирилади....

Хорижлик педагоглар Президент мактаблари...

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожланти...

Сўнгги янгиликлар