Uz / Ўз Ru En

Toshkent

15/Май/2020   Жамият

Адлия вазирлиги: чет элга ноқонуний олиб чиқилган активлар Ўзбекистонга қайтарилмоқда


ТОШКЕНТ, 15 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари иштирокида Гулнора Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган мулкларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йилнинг 14 май куни Франциядан 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги активлар Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Адлия вазирлиги манбасига асосланиб.

Мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига ўтказиб берилди ва умумий тартибда ишлатилади.

Қайд этиш жоиз, мулкларни қайтариш бўйича барча музокаралар ва тадбирлар расмий даражада Ўзбекистон қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ олиб борилмоқда.

Хусусан, Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура томонидан Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари иштирокида Г.Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган 1,3 миллиард АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги мулкларни қайтариш бўйича Швейцария, АҚШ, Франция, Россия ва бошқа давлатлар ваколатли органлари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

“Ушбу мулклар хорижий давлатларнинг ваколатли органлари томонидан тегишли тартибда олиб қўйилгани боис Г.Каримова (унинг оила аъзолари)нинг тасарруфида эмас. Шу боис, муқаддам айрим оммавий ахборот воситаларида хабар берилганидек, Ўзбекистонга мулклар ва маблағларнинг бевосита Г.Каримова ёхуд бошқа алоҳида шахслар томонидан қайтарилиши мумкинлиги ҳақидаги мулоҳазалар ҳақиқатга тўғри келмаслиги яна бир бор эслатиб ўтамиз”, дейилади манба хабарида.

Мавзуга оид

Судяларни танлаш бўйича Ўзбекистон тажри...

Судья кадрларни танлашда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш борасида халқаро таш...

Халқаро тақсимланган физика олимпиадасид...

Жорий йил 7-15 декабрь кунлари Халқаро тақсимланган физика олимпиадаси (International dist...

Ўзбекистондаги “IT Park” АҚШнинг Делавер...

Мамлакатимиздаги “IT Park” хорижий буюртмаларни Ўзбекистон ҳудудига жалб қилиш мақсадида ...

Сўнгги янгиликлар